Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Эртасига ишонган ишбилармонлар

Янгиланган сана: 5 Янв 2026, 18:06

Ҳар қандай бизнеснинг муваффақияти ишончда. Ишонч бугун ва эртага қанчалик мустаҳкам бўлса, ишингиз ҳам шунчалик самарали кечади. Марғилон ва қувалик ишбилармонлар билан учрашувларимиз чоғи бу ҳақиқатни яна бир карра англаб етдик.

Марғилон шойи матолар ишлаб чиқариш корхонаси. Корхона шойи матоларни қўл меҳнати асосида тайёрлаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади. У ерда тадбиркорлар томонидан 200 нафардан зиёд доимий иш ўринлари яратилиб миллий атлас, адрас, ало баҳмал ва ипак гилам маҳсулотлари қўлда тўқилади.

Йилига 5 минг метргача матолар ва 50 кв.мгача ипак гиламлар тўқилади.

Биз билан Корхона ҳисобчиси Ҳабибулло ака Мўминов суҳбатлашди.

Ҳ. Мўминов бизга қуйидагиларни гапириб берди:

Гилам ишлаб чиқариш жараёни 16 та босқичдан ўтади. Маҳсулотлар табиий хом ашёлардан тайёрланади, кимёвий материаллар ишлатилмайди ва қўл меҳнати билан ишлаб чиқарилади. Чунки станоклар, қўл меҳнати билан ишлаб чиқарилгани каби юқори сифатни таъминлай олмайди. Айрим ипак гиламларни тайёрлаш учун бир неча йиллаб вақт кетади.

Қилдек ингичка иплар тахламининг қўлда тартибга солинишини, улардан юқори сифатли гилам тўқилишини кўриб ҳайратинг ошади, уларнинг айримларини бўёқ тегмаслиги учун бир жойга йиғиб қўлда боғланади, бошқаларини яъни тугилмаганларини эса бўяб чиқилади. Бу жараён бир неча бор такрорланади.

Корхонада 200 дан ортиқ хотин-қиз ишлайди, бундан ташқари 200 дан ортиқ хотин-қиз уйида касаначи сифатида ишлайди, уларга керакли хом ашё ва ускуналар етказиб берилган, топширган маҳсулотлари учун ўз вақтида ҳақ тўланиб борилади. Улар орасида ўқувчилар, студентлар, уй бекалари, ҳамшира ва ўқитувчилар ҳамда бошқа касб эгалари бор. Касаначилар ўзларининг имконият ва шароитларидан келиб чиқиб ишлашади.

Илгари тижорат банкларидан кредит олиш анча мураккаб эди, ҳозир тижорат банкларида кредитлаш ишларига ёндашув ижобий томонга ўзгарган, таъмагирлик, вақтни чўзиш каби салбий ҳолатларга барҳам берилган дейди, Ҳабибулло ака.

Корхона Инфинбанкдан 2024 йили 85 минг доллар, 2025 йили 310 млн.сўм кредит олиб, ўз фаолиятини ривожлантирмоқда.

Маҳсулотлар Европа ва Жанубий Америка мамлакатлари, Қувайт, Ҳиндистон, Хитой, Мексика ва Вьетнам каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Марғилон шаҳрининг “Тошлоқтепа” МФЙ ҳудудида косибчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ЯТТ Музаффар Асқаровга Агробанк Марғилон филиалидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 сентябрдаги “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312 сонли қарорига асосан фаолиятни ривожлантириш ва кенгайтириш учун 100 млн.сўм кредит ажратилиб 2 нафар доимий иш ўрни яратилди.

Биз оиламиз аъзолари билан косибчилик соҳасида фаолият олиб борамиз. Оилавий тадбиркормиз. Кредит олиш илгаригидан анча соддалаштирилган. Агробанкдан 7 йил муддатга 100 млн сўм лазерли станоклар сотиб олиш учун кредит олганмизга ҳам бир йилдан ошди. Станоклар материалларни керакли шаклда кесиш, ёзувлар тушириш учун мўлжалланган, бошқа ҳунармандларнинг буюртмаларини ҳам бажаряпмиз – дейди Музаффар Асқаров.

Оёқ кийимларни тикиб беришни шаҳардаги бошқа ҳунармандларга ҳам буюртма берамиз, улар тикиб беришади, шу билан бирга улар ҳам иш билан таъминланишмоқда, маҳсулотимизни Тожикистонга экспорт қилаяпмиз.

Банк кредити ҳисобига олинган бу станокларнинг самараси анча юқори бўлиб, уларни ўғлим компъютер орқали бошқаради. Кредитни муддатидан олдин қайтаришга имконимиз бор.

Эндиликда ишимизни кенгайтирмоқчимиз, шунга янги жой масаласини ҳал қилиш ҳаракатидамиз. Чунки, кредит ҳисобига бошқа қўшимча станоклар сотиб олишни мўлжаллаб турибмиз. Натижада қўшимча 5-10 та домий иш ўринлари очилади.

Хулоса қилиб айтганда, тадбиркорларнинг мамлакатимизда кредитлаш соҳасидаги ижобий ўзгаришларни, тижорат банклари нинг ўзлари лойиҳаларни кредитлашдан манфаатдор эканликларини таъкидлаб ўтиши келажакка умид уйғотади кишида.




Улашиш:

 
USD = 12220.98
-54.6
EUR = 14495.30
-96.68
RUB = 158.38
-0.71
GBP = 16648.64
-106.3
JPY = 79.61
-0.67
CHF = 15877.59
-104.16
CNY = 1768.93
-9.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X