Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жорий халқаро операциялар ҳақида нималарни биласиз?

Янгиланган сана:  18 Фев 2020, 09:20
17 Фев 2020

Ташқи савдо ва носавдо операциялар жорий халқаро операциялар сирасига киради.

Ташқи савдо операцияларига асосан товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорти контрактлари бўйича тўловлар киради. Яъни товарларни чет элга сотиш – бу экспорт, товар ва хизматларни чет эл корхоналаридан сотиб олиш эса – импорт.

Чет давлатларга инвестиция қилинганда (бизнесга пул тикилса), олинган соф фойда ушбу бизнесга пул тиккан шахслар орасида дивидендлар шаклида тақсимланади. Ушбу операциялар ҳам жорий халқаро операцияларга киради.

Агар сиз халқаро хизматлар масаласида банкка ишингиз тушса, “комиссия” тушунчасига дуч келасиз. Хорижга тўловларни амалга ошириш, пул ўтказиш ва хизмат кўрсатганлиги учун банк мижозлардан комиссия ундиради. Агар мижоз банкка депозитга пул қўйса, ушбу фоизлар банк томонидан мижозга тўланади. Фоиз тўловлари ҳам жорий халқаро операцияларга киради.

Аҳолининг халқаро пул ўтказмалари тизими орқали чет давлатларга пул юбориш ҳам жорий халқаро операция ҳисобланади. Бундан ташқари, исталган нарсани сотиб олиш, ўқиш ҳамда тиббий хизматлар учун тўловлар ҳам ушбу гуруҳга киради.

Тасаввур қилинг, корхонангиз хориждан кредит олди. Тасдиқланган графикка асосан кредит ва фоиз тўловларини амалга оширасиз, ҳар ой банкка қанчадир пул тўлайсиз. Агарки сизнинг корхонангиз ушбу графикдаги икки ойлик тўловини бир мартада ўтказса, бу операция жорий ҳисобланади.

Ўзбекистонда барча жорий халқаро операциялар ҳамда у билан боғлиқ чет эл валютаси сотиб олиниши ҳам, сотилиши ҳам чекловларсиз амалга оширилади.

Умид ХУДОЙНАЗАРОВ,
Валютани тартибга солиш ва
тўлов баланси департаменти етакчи иқтисодчиси


USD = 12654.57
-12.43
EUR = 13483.44
+1.95
RUB = 135.26
-0.51
GBP = 15799.23
+26.28
JPY = 82.24
-0.39
CHF = 13860.43
+4.6
CNY = 1748.18
-2.03
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X