Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов хизматлари учун воситачилик ҳақининг чегаравий миқдорлари белгиланди

Янгиланган сана:  27 Апр 2023, 19:07
20 Апр 2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 мартдаги ПҚ-88-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи - жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

 
Бунда, воситачилик ҳақи (йиғимлар) миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлиши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуни 20-моддасига мувофиқ, тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бўлиб тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг ва тўлов хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда тўлов хизматлари тизимини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳисобланади.

Қайд этиш жоизки, тўлов хизматлари учун воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори белгиланиши хизматлар тақдим этувчилар (маблағларни олувчи) томонидан ҳар бир тўлов учун тўланиши лозим бўлган максимал суммани белгилайди.

Бундан мақсад, тўлов хизматлари учун воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача белгиланиб аҳоли томонидан йирик суммадаги маблағлар тўланган ҳолатда маблағларни олувчилар (бюджет ва корпоратив буюртмачилар) томонидан катта миқдордаги воситачилик ҳақини тўлашни олдини олишдир.

Шунингдек, воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг мазкур белгиланаётган чегаравий миқдори ҳар бир тўлов транзакциясининг ўртача харажатидан келиб чиқиб белгиланган.

Бундан ташқари, мазкур қарор билан жорий этилаётган тартиб тўлов хизматларини етказиб берувчилар томонидан кўрсатилган хизматлари учун воситачилик ҳақини самарали ва шаффоф механизм орқали ундиришга хизмат қилишдан ташқари, аҳолининг тўлов хизматларига бўлган ортиб бораётган талабини янада тўлақонли қондириш учун мавжуд тўлов инфратузилмасини кенгайтиришга шарт-шароит яратади.

Алоҳида қайд этиш жоизки, “Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақида”ги қарор жорий йилнинг 25 апрелида 3429-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X