Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Марказий банкда ёшлар билан учрашди

Янгиланган сана:  7 Июн 2023, 16:57
7 Июн 2023
Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ёшлар билан учрашди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов модераторлик қилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда хорижнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олиб, Марказий банк тизимида фаолият юритаётган ёш мутахассислар ҳамда Марказий банкнинг таркибий бўлинмаларида амалиёт ўтаётган иқтидорли стипендиатлар иштирок этишди.

ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева ўз нутқида ёшларга қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилди:

“Ўзбекистон ўз олдига улкан иқтисодий мақсадларни қўйган ва уларга эришишига ишончим комил. Боиси, юртингиздаги инсон капитали, яъни аҳоли, айниқса, сиз каби салоҳиятли ёшлар иқтисодий ўсишда муҳим омиллардан саналади”. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси иқтисодиётининг жорий ҳолати ва истиқболлари, мавжуд муаммолар ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хатарлар юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, ёшлар ХВЖнинг глобал иқлим ўзгаришининг олдини олишга йўналтирилган саъй-ҳаракатлари, хусусан, ташкилотнинг Марказий Осиё мамлакатларига таклиф этаётган ечимлари, АҚШ долларининг дунё иқтисодиётидаги аҳамияти ва халқаро савдода муқобил валюталардан фойдаланишга ўтиш тенденциялари, ривожланаётган мамлакатларда глобал инфляцион жараёнлар таъсирида нархлар барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ саволларига жавоблар олишди.

Тадбир якунида ёшлар учрашувдан катта таассуротлар олганини ва ХВЖ раҳбари билан мулоқот орқали ўрганган билим ва кўникмалари келгуси фаолиятларида қўл келишини билдирдилар.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X