Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Янгиланган сана:  7 Фев 2020, 09:35
7 Фев 2020

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида “Микромолиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4400-сонли қарорининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Микромолиялаштиришнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар, шунингдек, тижорат банкларининг ушбу жараёнга жалб этилиши мамлакатда микромолиялаш хизматларининг кенгайишига олиб келади.

Шу билан бирга, микромолиялаштириш борасидаги халқаро тажриба аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун кредит ташкилотларининг салоҳиятини ошириш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, масофадан кўрсатиладиган хизматларни ва турларини кенгайтириш, аҳолининг ҳаддан ташқари катта қарз юки пайдо бўлишининг олдини олиш, молиявий саводхонлигини мустаҳкамлашнинг аҳамияти янада ошиб боради.

Микромолиялаштиришни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Қонун лойиҳасида микроқарзнинг максимал миқдори 50 миллион сўмгача, микрокредитлар 300 миллион сўмгача ва микролизинг миқдори 600 миллион сўмгача оширилиши кўзда тутилган.

Киритилаётган ўзгартиришлар аҳолининг ва тадбиркорлик субектларининг микромолиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажмининг ошишига ёрдам беради.

Марказий банк Матбуот хизмати

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X