Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов тизимида замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди

Янгиланган сана:  3 Мар 2020, 14:18
3 Мар 2020

2 март куни Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси миссияси билан учрашув ўтказилди. Унда нақд пулсиз тўловлар ҳамда уларни тартибга солиш, шунингдек, электрон пуллар эмитентларини назорат қилиш тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

ХМК вакиллари Ўзбекистонда тўлов тизимининг замонавий стандартларини жорий этишда, финтех компанияларининг маҳаллий бозорга киришларини эркинлаштириш борасида техник ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди.

Бундан ташқари, Марказий банкнинг тегишли департаментлари ва ХМК вакилларининг молиявий хизматлар истеъмолчиларини масофадан туриб идентификация қилиш, мамлакатдаги тўлов тизими ҳолати, банк карталари орқали тўловларни амалга ошириш тизими ва амалдаги тўлов тизимида хизматлар турини кенгайтириш масалаларида амалий учрашувлари бўлиб ўтди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X