Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискини юмшатиш бўйича қўшимча чоралар юзасидан Марказий банк ахбороти

Янгиланган сана:  26 Мар 2020, 11:46
26 Мар 2020

Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискларни юмшатиш мақсадида Марказий банк томонидан барча кредит ташкилотларига:

  • жорий қилинган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздор – жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларига асосан, 2020 йил 1 октябрга қадар кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли давр бериш ва мос равишда якуний тўловлар муддатларини узайтириш;

  • муддати ўтган қарздорликларни кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик тавсия этилди.

Шунингдек, кредит ташкилотларига юқоридаги тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилди.

Ўз навбатида, жорий этилган карантин ҳолатидан келиб чиқиб, масофаланишни таъминлаш мақсадида кредит ташкилотларига қисқа муддат ичида кредит тўловларини кечиктириш масалалари бўйича мурожаатларни масофавий тарзда кўриб чиқиш тизимини яратиш чораларини кўриш тавсия этилади.

Шу билан бирга, жорий этилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, мижозлар томонидан ҳақиқатда молиявий аҳволи ёмонлашган ҳолатда кредит ташкилотларига мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ эканлигини билдирамиз.

USD = 12600.14
+10.14
EUR = 13642.17
-23.02
RUB = 135.92
-0.05
GBP = 15908.94
-23.71
JPY = 83.24
+0.01
CHF = 13918.19
-47.42
CNY = 1743.43
-0.72
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X