Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк хабари

Янгиланган сана:  2 Апр 2020, 22:44
2 Апр 2020

Бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус пандемияси эълон қилинганлиги сабабли, бу борада республикамиз ҳудуди бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш  бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Юқоридаги амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда ушбу хавфли инфекциянинг ходимлар ўртасида тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 27 март соат 17:00 дан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳужжатлар, хат-хабарлар ва хизматга оид барча ёзишмаларни қоғоз кўринишида киритиш вақтинча тўхтатилганлиги маълум қилинади.

Ҳужжатлар фақат “Е-хат” электрон ахборот алмашинуви тизими cbu@exat.uz орқали қабул қилинади. (Мурожаат учун телефон рақами:
(71) 233-32-70, 212-60-21.

Шунингдек, фуқароларни ҳамда юридик шахслар вакилларини Марказий банкда қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Барча мурожаатлар электрон почта (манзил: ijro@cbu.uz) ва ишонч телефони (71) 200-00-44 орқали қабул қилинишини маълум қиламиз.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X