Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ўзбекистон тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ва ташқи қарзи ҳамда валюта алмашув курсига оид масалалар” мавзусида медиа-мулоқот

Янгиланган сана: 13 Фев 2025, 18:45
13 Фев 2025
Марказий банкда журналист ва блогерлар билан доимий равишда турли мавзуларда медиа-мулоқотлар, учрашувлар ўтказилмоқда. 

Куни кеча бўлиб ўтган медиа-мулоқот Ўзбекистон тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ва ташқи қарзи ҳамда валюта алмашув курсига оид масалаларга бағишланди. Унда Марказий банк масъул ходимлари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари журналист ва блогерларга мавзу юзасидан батафсил маълумот беришди.

Учрашувда мамлакатимизнинг тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ва ташқи қарзига оид жорий ҳолат ҳамда 2025 йил учун кутилмалар, ташқи сектор статистикасини шакллантириш бўйича Халқаро валюта жамғармаси методологиясининг хусусиятлари ва бошқа ёндашувлардан фарқли жиҳатларига тўхталиб ўтилди. Жумладан, жорий операциялар ҳисоби ва компонентлари сальдоси, товар ва хизматлар экспорти ошишига таъсир этувчи омиллар қаторида аҳолининг инвестициявий фаоллигини ҳамда юқори даражадаги ички истеъмол талабини қўллаб-қувватлаш ва импортга бўлган талабнинг ошиши, халқаро захиралар динамикаси каби масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, медиа-мулоқотда номинал ва реал самарали валюта алмашув курси тушунчаси ва фарқлари, уларга таъсир этувчи омиллар, эркин бозор шароитида валюта курсларининг шаклланиш босқичлари ва инфляцияга таъсири тушунтирилди.

Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда журналист ва блогерлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олишди ҳамда ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.



USD = 12913.19
+4
EUR = 13908.80
-26.67
RUB = 154.17
+0.87
GBP = 16685.13
+20.66
JPY = 85.56
-0.44
CHF = 14602.73
-5.38
CNY = 1777.33
+0.33
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X