Марказий банк Бошқарувининг қарорига асосан Аббасова Меҳриноз Носиржон қизи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
М. Аббасова Наманган вилоятида туғилган. 2018-йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг бакалавр босқичини, 2020-йилда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг магистратура босқичини тамомлаган.
У меҳнат фаолияти давомида Республика ёш ижодкорлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти раиси, Ёшлар ишлари агентлиги Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган. Тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги директорининг Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Марказий банк раисига маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди
Янгиланган сана: 30 Апр 2025, 14:23