Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий саводхонликни оширишга қаратилган тадбирлар географияси янада кенгайтирилмоқда

Янгиланган сана: 24 Июн 2025, 12:36
24 Июн 2025

Жорий йилда Марказий банк томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг географияси янада кенгайтирилди — эндиликда лойиҳа мамлакатимиздаги шароити оғир 3, 4 ва 5 тоифага киривчи 71 та чекка туманлар аҳолисига молиявий саводхонлик кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорлик имкониятларини етказиш ва банк хизматларини тарғиб қилиш ишлари кенг қамровда олиб борилмоқда.

Ташриф режасига асосан Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шеробод ва Шўрчи туманларида Марказий банк ва тижорат банклари (Агро банк, Халқ банк, Микрокредит банк, Миллий банк, Ўзсаноатқурилиш банк, Бизнесни ривожлатириш банки, Алоқа банк, Асака банк) билан биргаликда мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича 9 та давра суҳбати ўтказилди.

Тренинглар доирасида 9 та туманда ўтказилган ўқув машғулотларида жами 683 нафар фуқаролар, жумладан, 220 нафар ёшлар, 482 нафар хотин-қизлар, 29 нафар тадбиркорлар, 270 нафар ёрдамчи агентлар ва 164 нафар маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тренингда Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, жумладан, ўзини-ўзи банд қилишда яратилган микромолиявий хизматларнинг имкониятлари, имтиёзли кредитлаш дастурлари, ижобий кредит тарихини шакллантиришда масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, банк омонатларини самарали бошқариш, кредит ташкилотлари билан ўзаро муносабатларни ўрнатиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шунингдек, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.

USD = 12615.07
-19.27
EUR = 14754.59
-66.75
RUB = 162.02
-0.35
GBP = 17084.59
-110.75
JPY = 85.81
-0.62
CHF = 15852.06
-56.2
CNY = 1759.55
-1.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X