Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий саводхонликни ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – халқаро онлайн конференциянинг бош мавзуси бўлди

Янгиланган сана:  5 Июн 2020, 22:00
5 Июн 2020

2020 йилнинг 1-3 июнь кунлари Марказий банк вакиллари Молиявий оммабоплик альянси доирасидаги (AFI) Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ташаббуси (ECAPI) бўйича онлайн тарзда ўтказилган конференцияда иштирок этди.

Конференция давомида молиявий оммабоплик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий саводхонликни ошириш соҳасидаги мамлакатлар тажрибаси ва қонунчилигидаги бир қатор янгиликлар муҳокама қилинди. Тадбирда молиявий технологиялар билан боғлиқ маҳсулотлар ва уларнинг ушбу йўналишлардаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

ECAPI онлайн майдонида барча аъзо мамлакат вакиллари иштирокида амалга ошириладиган ҳисобот ва тадқиқотлар, жумладан, молиявий оммабопликни ошириш соҳасида регуляторлар сиёсатининг самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ва хулосалар тақдим этилди.

Бундан ташқари, дунёдаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда марказий банклар томонидан корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ва фуқаролар фаровонлигини таъминлаш орқали COVID-19 пандемиясининг мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳам таҳлил қилинди.

Конференцияда Европа ва Финляндия Марказий банклари вакиллари томонидан ҳисобот тақдим қилиниб, унда киберхавфсизлик ва рақамли молиявий саводхонликни ошириш соҳаларидаги жараёнларни ташкил этиш бўйича ўз тажрибалари хусусида фикр алмашишди.

 

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X