Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Стартап-компаниялар билан ҳамкорлик масалалари юзасидан давра суҳбати бўйича Маълумотнома (2025 йил 19 сентябрь)

Янгиланган сана: 23 Сен 2025, 12:51
23 Сен 2025

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бугунги кунда устувор йўналишларда идоралараро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқда, инновацион ва технологик ёндашувлар орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес учун оммабоп молиявий воситалар орқали тадбиркорлик фаолиятини юритишга қулай шароитлар яратиш мақсад қилинган.

Ушбу мақсадда 2025 йил 19 сентябрь куни Марказий банкда логистика соҳасидаги стартап-лойиҳалар асосчилари, венчур фондлар, тижорат банклари, насия савдо билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамда вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати доирасида логистика соҳасида маҳаллий ва хорижий стартапларни ривожлантириш имкониятлари ҳамда истиқболли лойиҳалар тақдим этилди.

Шунингдек, стартап-лойиҳаларини ривожлантириш логистика соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган рақамли ечимларни жорий этиш имкониятларини яратиши алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, стартап-лойиҳаларини амалий қўллаб-қувватлаш ва ривожланишига кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан:

1. Инвестициялар ва кредит ресурсларини жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш.

Таклиф: стартаплар, тижорат банклари ва насия савдо билан шуғулланувчи ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқиш. Шунингдек, венчур компаниялар ушбу соҳадаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаши учун кўпроқ таваккалчиликка бориши зарурлиги қайд этилди.

2. Суғурта хизматларидан фойдаланиш имкониятларида мавжуд қийинчиликлар, айниқса ҳудудларда кузатилмоқда.

Таклиф: Тижорат банклари, суғурта компания ва стартап-лойиҳалар билан ҳамкорликда суғурта олиш жараёнини соддалаштирувчи пилот лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Халқаро бозорда транспорт компаниялари мижозлари учун ёқилғи ҳамда қўшимча хизматлар (йўл тўловлари, тўхташ жойлари, таъмирлаш ва бошқалар) бўйича қўшилган қиймат солиғини қайтариш механизми мавжуд бўлиб, Ўзбекистон компаниялари ундан фойдаланиш имкониятига эга эмас.

Таклиф: Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ушбу амалиётни Ўзбекистон компанияларига жорий этиш имкониятларини кўриб чиқиш.

4. Божхона назорат пунктларига киришда узун навбатлар
ва жараёнларнинг етарлича шаффоф эмаслиги.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан божхона назорат пунктларидан ўтиш жараёнида электрон навбат тизимини жорий этилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Таклиф: Мазкур онлайн платформани оммалаштириш, ҳайдовчиларни хабардорликни ошириш ва божхона постларидаги бизнес жараёнларини илғор хориж тажрибаси асосида доимий такомиллаштирилиб борилиши белгиланди.

5. Транспорт логистика соҳасида илғор стартап лойиҳалар мавжуд бўлиб, мазкур соҳа вакиллари ҳамда аҳолининг ушбу тизимлардан хабардорлиги, фойдаланиш даражаси паст бўлиб қолмоқда.

Таклиф: Савдо-саноат палатаси ва Транспорт вазирлиги томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига фаолият кўрсатаётган стартап лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни етказиш, шу орқали уларнинг хабардорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.

6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан бериладиган “Ташув турига мувофиқ рухсатнома” (dozvol) ҳозирда фақат юридик шахсларга ва чекланган миқдорда берилади. Бу эса етишмовчилик ва юқори талабни келтириб чиқармоқда.

Таклиф: рухсатнома бериш жараёнининг шаффофлигини ошириш ва рухсатнома олиши мумкин бўлган иштирокчилар доирасини кенгайтириш.

7. Стартап-лойиҳаларнинг банк маҳсулотларидан (факторинг, кредит карталари ва бошқалар) фаол фойдаланмаслиги.

Таклиф: ТИФ “Миллий банк” юк ташувчилар ёқилғи тўловларини оптималлаштириш мақсадида ёқилғи карталари (fuel card) кўринишида махсус маҳсулот ишлаб чиқиши белгиланди.

8. Стартап-лойиҳа раҳбарларининг мавжуд рақамли имкониятлардан етарлича хабардор эмаслиги аниқланди.

Таклиф: Транспорт юк ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида “Didox” МЧЖ томонидан тақдим этилаётган рақамли ечимлар ва бошқа имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида муқобил скоринг усулларини жорий этиш бўйича имкониятлар мавжудлиги таькидланди (масалан, юк ташувчиларнинг айланмалари ва транзаксия оқимларини таҳлил қилиш) ва шу йўналишда тижорат банклари ва суғурта компаниялари билан ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Давра суҳбати натижалари:

1.    Стартап-лойиҳалар, молия институтлари ва давлат идоралари ўртасида тизимли мулоқотни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

2.    Таклиф этилган чора-тадбирларни пухта ишлаб чиқиш ва келгуси қадамларда ҳамкорликда татбиқ этиш бўйича келишувга эришилди.

3.    АТ “Халқ банки” суғурта ташкилоти билан ҳамкорликда бозор иштирокчилари эҳтиёжларига мос бўлган ва соддалаштирилган пилот суғурта маҳсулотини ишлаб чиқиши белгиланди.

4.    Давлат банклари томонидан логистика компаниялар учун факторинг хизматларини тақдим этиш масаласи қўриб чиқилади.

5.    “Uzbekinvest” суғурта компанияси томонидан логистикага соҳасига мос суғурта маҳсулотини яратиш ҳамда уни логистика мобил иловалари билан интеграция қилиш таклифи берилди.

6.    Транспорт вазирлигига халқаро автоташишлар учун бериладиган “Ташув турига мувофиқ рухсатнома” лари (dozvol) тизимини самарадорлик нуқтаи назаридан тубдан қайта кўриб чиқиш ва фаолиятини такомиллаштириш таклиф этилди.

7.    ТИФ “Миллий банк” томонидан юк ташувчи компаниялар учун ёқилғи тўловларини оптималлаштириш мақсадида махсус “fuel card” маҳсулотини ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.

Ушбу учрашув барча иштирокчилар ўртасида тизимли мулоқот платформаси бўлиб, мувозанатли ечимларни топишга хизмат қилади.Шу билан бирга, стартаплар ва тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш жараёнига финтех-ташаббусларни интеграция қилиш учун янги имкониятлар яратади ҳамда рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс дастурнинг муҳим қисми сифатида хизмат қилади.

USD = 12054.03
+18.81
EUR = 13932.05
+16.93
RUB = 167.05
-0.9
GBP = 16149.99
+37.24
JPY = 75.13
0
CHF = 15095.84
-16.19
CNY = 1778.25
+0.65
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X