Марказий банк томонидан KPMG ва CDO OTP Group билан ҳамкорликда ташкил этилган форумнинг иккинчи куни молия секторида маълумотларни бошқариш лойиҳасини жорий этишнинг амалий жиҳатларига бағишланди.
Панел муҳокамалари ва сессиялар иштирокчиларга маълумотлар билан ишлашнинг самарали тизимларини яратиш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни қўллаш бўйича тажриба алмашиш имконини берди.
Тадбирда нобанк кредит ташкилотлари раҳбарлари, уларнинг ишлаб чиқувчилари ва Микромолия институтлари миллий ассотсияцияси иштирок этди.