Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Молиявий барқарорлик ҳолати ва хатарлари, банклар капитал монандлиги ва ликвидлик талабларидаги ўзгаришлар

Янгиланган сана: 13 Ноя 2025, 15:47
13 Ноя 2025

Марказий банкда мамлакат банк тизимида молиявий барқарорлик ҳолати, шунингдек банклар капитал монандлигига ва ликвидлиликка қўйиладиган талабларга киритилаётган ўзгаришлар юзасидан банк мутахассислари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб Марказий банк томонидан банкларнинг капитал монандлиги ҳамда ликвидлиги меъёрий талабларига киритилаётган ўзгаришлар юзасидан маълумотлар берилди. Бунда, киритилаётган ўзгаришлар бўйича Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан ўзаро фикр алмашилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Марказий банк томонидан банк тизимидаги молиявий ҳолат ва банкларнинг шокларга бардошлилигини баҳолаш мақсадида ўтказилган тўлов қобилияти ҳамда ликвидлилик макро стресс-тест натижалари бўйича тақдимот бўлиб ўтди. Тақдимот давомида молиявий барқарорликка таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тизимли хатарларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Марказий банк томонидан аниқланган хатарлар юзасидан тижорат банкларига таҳлил жараёнларини янада кучайтириш ва хатарлар олдини олиш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш борасида кўрсатмалар берилди.

 

USD = 12130.01
+32.08
EUR = 14245.48
+50.98
RUB = 153.04
+1.27
GBP = 16239.66
+49
JPY = 78.28
+0.67
CHF = 15234.88
+15.44
CNY = 1721.25
+6.62
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X