Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Пандемия шароитида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама этилди

Янгиланган сана:  19 Июн 2020, 10:21
19 Июн 2020

Марказий банк, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида “УзЛиДеп Пресс-клуб” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Онлайн тарзда ўтган пресс-клуб пандемия шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланди. Мулоқот иштирокчилари бугунги кунда тадбиркорлик субъектларини қизиқтирган долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Карантин шароитида тадбиркорларга яратилган қулайликлар пресс-клуб иштирокчилари диққат марказида бўлди. Тадбиркорлар “ZOOМ” онлайн платформаси орқали саволлар бериш ва маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлдилар.

Учрашув давомида Марказий банк вакиллари банк тизимида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот беришди. Хусусан, молиявий қийинчиликка дуч келган қарздорларнинг кредитлари бўйича тўловларини кечиктириш, тадбиркорлар фаолиятини тиклаш, кредитлаш жараёнларини соддалаштириш, кўрсатилаётган банк хизматлари сифати каби масалаларда тадбиркорларни ўйлантираётган саволларга жавоблар йўлланди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X