Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди

Янгиланган сана:  11 Ноя 2019, 13:40
6 Ноя 2019

2019 йил 5 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ–5296-сонли “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жаҳон банки кўмагида илғор хорижий тажриба, умумэътироф этилган нормалар ва стандартлар асосида ишлаб чиқилган.

Ушбу Қонун банк фаолиятига рухсат бериш шартлари ва республика ҳудудида ушбу фаолиятни амалга ошириш борасидаги муносабатларни тартибга солади. Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банкларни пруденциал назорат талаблари, қўлланадиган восита ва тартиб-таомилларни белгилаш борасидаги ваколатлари тартибга солинмоқда.

Қонун билан молиявий операциялар рўйхати мол-мулк ва активларни ишончли бошқариш, аффинланган қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш, ҳосилавий молия воситалари билан операцияларни амалга ошириш, металл ҳисобварақларини юритиш каби илгари қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган янги хизмат турлари билан кенгайтирилмоқда.

Қонун билан банкларга айрим хизмат ва операциялар турларини аутсорсингга топшириш ҳуқуқи берилмоқда.

Банк фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, яъни жалб этиладиган маблағлар билан операцияларни амалга оширувчи ташкилот эканлигини инобатга олиб, Қонун билан банк таъсисчиларининг ишбилармонлик обрў-эътибори ва аввалги фаолияти натижадорлигига нисбатан талаблар ўрнатилмоқда.

Банкларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарувининг вазифа ва ваколатлари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Қонун банклар фаолиятининг янада очиқлигини, банк хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган маълумотларни ошкор қилиш орқали банк хизматлари истъемолчилари ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган.

Умуман олганда, ушбу Қонун омонатчиларнинг ҳамда банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда банкларнинг барқарорлиги ва улар ўртасидаги самарадор рақобатни яратишга хизмат қилади.  

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X