Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Янгиланган сана:  22 Фев 2023, 17:20
22 Фев 2023

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 18 февралдаги қарори билан Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг “Маҳаллий тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлашнинг ҳадли шартлари тўғрисида”ги йўриқномаси, хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳамда миллий банк тизимининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Низомга мувофиқ, республика банк тизими барқарорлигига сезиларли таъсир қилиши мумкин бўлган тизимли аҳамиятга молик банклар 4 та мезон асосида аниқланади. Жумладан, банклар:

банк ҳажми – банк активлари ва балансдан ташқари моддалари ҳажмининг барча банклар умумий активлари ва балансдан ташқари моддалари жами ҳажмидаги улуши;

банкнинг банк тизими иштирокчилари билан ўзаро боғлиқлиги – банкнинг бошқа банкларда жойлаштирилган активлари ва унинг бошқа банклар олдидаги мажбуриятлари ҳажмининг барча банкларнинг бошқа банклардаги активлари ва бошқа банклар олдидаги мажбуриятлари жами ҳажмидаги улуши;

банкнинг қамрови – банкнинг маҳаллий тўловлар ва ўтказмалар ҳажми ва сонининг, иқтисодиёт тармоқлари кесимида ажратилган кредитлар ҳажмининг, банкдаги жисмоний шахслар ва юридик шахслар омонатлари ҳажмининг банк тизими бўйича тегишли жами кўрсаткичлардаги улушлари ҳамда банкнинг хизмат кўрсатиш нуқталари сони;

банк операциялари мураккаблиги – банкнинг трансчегаравий (халқаро) мажбуриятлари суммасининг республикадаги барча банклар трансчегаравий мажбуриятлари умумий суммасидаги улуши асосида баҳоланади.

Мазкур Низом асосида тизимли аҳамиятга молик банклар аниқланиб, ундан дастлаб ушбу банклар фаолияти устидан мутаносиб назорат ўрнатиш, уларни масофадан назорат қилувчи назоратчилар (кураторлар) бириктириш каби назорат тадбирларини йўлга қўйишда фойдаланилади.

Навбатдаги босқичда эса, тизимли аҳамиятга молик деб эътироф этилган банкларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги” Қонуни 38-моддасига мувофиқ пруденциал нормативларга қўшимча устамалар (буфер) белгилаш масалалари кўриб чиқилади.

 

USD = 12632.22
+22.05
EUR = 13478.58
-48.35
RUB = 134.39
-0.85
GBP = 15778.91
-39.29
JPY = 79.99
-0.37
CHF = 13721.72
-114.32
CNY = 1744.52
+2.71
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X