Марказий банк аҳоли мурожаатларини чуқур ўрганиш ва ҳар бир масала юзасидан самарали ечим топиш мақсадида фуқароларни қабул қилиш амалиётини изчил давом эттирмоқда.
Марказий банкда бўлиб ўтган навбатдаги қабулда Марказий банк Раиси ўринбосари С. Носиров фуқарони шахсан қабул қилди. Қабул давомида фуқаронинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, кўтарилган масала юзасидан аниқ ва амалий ечим таклифлари берилди.
Марказий банк учун фуқаролар билан ишонч ва очиқлик асосида қурилган мулоқот доимо устувор аҳамиятга эга.
Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.










