Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Ҳудудий бош бошқармаларда коррупцияга қарши мониторинг ва назорат тадбирлари ўтказилди

Янгиланган сана: 4 Авг 2026, 19:30
4 Авг 2026

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Комплаенс-назорат хизмати томонидан жорий йилнинг 13–24 июль кунлари Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаларида коррупцияга қарши мониторинг ва назорат тадбирлари ўтказилди.

Мониторинг тадбирлари давомида ҳудудий бош бошқармаларда Марказий банкнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган талабларнинг ижроси ўрганилиб, амалдаги ҳолат юзасидан таҳлиллар амалга оширилди.

Шунингдек, ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалаларига бағишланган ўқув-семинарлар ташкил этилди. Тадбирларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ички тартиб-таомиллар, ходимларнинг мажбуриятлари ҳамда коррупцион хавфларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш механизмлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Мониторинг доирасида ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички меъёрий ҳужжатлар бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ўтказилди. Шунингдек, коррупция ва манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида аноним сўровномалар ташкил этилди.

Назорат тадбирлари якунлари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш, ички назорат механизмларининг самарадорлигини ошириш ва коррупцион хавфларни камайтиришга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мазкур мониторинг ва назорат тадбирлари Марказий банкнинг барча ҳудудий бош бошқармалари ҳамда тасарруфидаги корхоналарида босқичма-босқич давом эттирилади.

USD = 11886.72
-55.49
EUR = 13717.27
-25.83
RUB = 146.37
-1.05
GBP = 16007.85
-43.67
JPY = 75.35
-0.28
CHF = 14687.66
-52.17
CNY = 1761.23
-7.04
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X