Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

“Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича шарҳ

Янгиланган сана: 23 Апр 2025, 15:47
23 Апр 2025

Марказий банк бошқарувининг “Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлигида 2025 йил 21 апрелда 2693-13-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш учун капитал монандлиги бўйича талабларни Базель 3 стандартига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ банклар I даражали қўшимча капитали таркибига (АТ1) капиталга тенглаштирилган нокумулятив муддатсиз воситалар киритилиши мумкинлиги белгиланди ҳамда капитал воситаларига белгиланган талаблар юқорида қайд этилган стандарт талабларига мувофиқлаштирилди.

Шу билан бирга, 2025 йил 1 июндан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ошмаган, бироқ энг кўпи билан 15 млрд. сўмгача кредитларга нисбатан 75 фоизли таваккалчилик даражаси белгиланди.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар банкларнинг барқарорлигини таъминлаш ва капиталлашув даражасини оширишга ҳамда улар томонидан кичик тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.
USD = 12149.84
+7.74
EUR = 14003.91
-76.07
RUB = 151.10
+0.57
GBP = 16040.22
-100.27
JPY = 76.14
-0.36
CHF = 15191.10
-118.57
CNY = 1762.20
-4
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X