Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ

Янгиланган сана:  6 Июл 2020, 15:59
6 Июл 2020

2020 йил апрель-июнь ойларида банк тизимида нақд пуллар айланмаси мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида юзага келган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таъсирида шаклланди.

Жумладан, жорий йил март ойининг иккинчи ярмидан эълон қилинган карантин талабларининг май ойига келиб бироз юмшатилиши натижасида иқтисодиёт субъектларининг фаоллашуви банклар кассалари орқали нақд пуллар айланмаси динамикасига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.

2020 йил апрель ойида банклар кассаларига нақд пул тушумининг март ойига нисбатан қарийб 41 фоизга камайиши кузатилган бўлса, июнь ойида апрелга нисбатан 85 фоизга кўпайиб, 14,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Бироқ, июнь ойидаги кўрсаткич карантин шароитидан олдинги даврдаги ҳолатдан (жорий йил январда – 15,8 трлн. сўм ) бироз камлигича қолмоқда. Шунингдек, бу кўрсаткич эпидемиологик ҳолатнинг яхшиланиши ва карантин талабларининг юмшатилиши ортидан кейинги ойларда ижобий томонга ўзгаришини кутиш мумкин.

1-расм

Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси

млрд. сўмда

нақд пул 1

Нақд пул тушумларининг июнь ойида апрелга нисбатан ўсиш ҳажмининг қарийб 3,5 трлн. сўми савдо ва пуллик хизматлардан, 1,4 трлн. сўми банк хизматлари бўйича тушумлар ҳиссасига тўғри келди. Бу “яшил” ва “сариқ” ҳудудлардаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятининг қайта тикланиши ҳамда автомашиналар ҳаракатига нисбатан таъқиқларнинг юмшатилиши, шунингдек, аҳоли томонидан бўш маблағларни банк омонатларига, кредитларнинг қайтарилишига ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олишга йўналтирилиши ҳисобига юзага келди. 

2-расм

 

Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси
(2018-2020 йил январь-июнь ойлари)

млрд. сўмда

 Нақд пул 2

Ўз навбатида, 2020 йилнинг апрель ойида банклар кассалари (шу жумладан, банкоматлар) орқали чиқим қилинган нақд пуллар март ойига нисбатан 35 фоизга камайиши кузатилган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич апрель ойига нисбатан 53 фоизга кўпайиб, 14,8 трлн. сўмни ташкил этди.

3-расм

Нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг таркибий динамикаси 

млрд. сўмда

нақд пул 3

Карантин шароитида пенсия ва нафақа тўловлари, бюджет тизими ташкилотлари, шунингдек, фаолиятини тўхтатмаган стратегик корхоналар ходимларининг иш ҳақларининг тўлаб борилиши натижасида банклардан ушбу мақсадлар учун нақд пуллар чиқими нисбатан барқарор сақланиб қолди. 

4-расм

Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг мақсадлари бўйича таркибий динамикаси

(2018-2020 йил январь-июнь ойлари)

млрд. сўмда

нақд пул 4

Яна бир эътиборли ҳолат, 2020 йилнинг июнь ойида банк карталарига жами 15,9 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 6,1 трлн. сўм аҳоли томонидан нақдлаштириб олинди.

5-расм

Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажми динамикаси 

млрд. сўмда

 нақд пул 5

USD = 10414.86
+23.93
EUR = 12344.73
+50.18
RUB = 136.69
+2.35
GBP = 13833.02
+131.54
JPY = 100.29
+0.97
CHF = 11433.59
+47.52
CNY = 1587.44
+13.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X