Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2020 йилнинг 9 ойи учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

Янгиланган сана:  20 Окт 2020, 17:44
20 Окт 2020

Марказий банк томонидан 2020 йилнинг 9 ойи якуни бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.[1]

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилнинг 9 ойи учун тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2019 йилнинг 9 ойига нисбатан 63 %га камайиб, 663 млн. долларни ташкил қилди.

Ушбу ҳолат импорт ҳажмининг экспорт ҳажмига нисбатан юқори суръатларда қисқариши, халқаро пул ўтказмаларининг деярли ўтган йил даражасида сақланиб қолиши ва олтин нархининг жахон бозорида ўсиши каби омиллар билан изоҳланади.

Жаҳон бозорларида энергия ресурслари нархининг тушиши, шунингдек коронавирус пандемияси ортидан жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг секинлашиши товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмига ўз таъсирини кўрсатиб, 2019 йилнинг 9 ойига (12,9 млрд. доллар) нисбатан 1,1 млрд. долларга қисқариб, 11,8 млрд. долларга тенг бўлди.

Товарлар ва хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига (19,5 млрд. доллар) нисбатан 3,4 млрд. долларга қисқариб, 16,1 млрд. долларни ташкил этди.

Савдо балансининг манфий сальдоси 2019 йил 9 ойига нисбатан 35 фоизга яхшиланиб, 4,3 млрд. долларни ташкил этди[2].

Бирламчи ва иккиламчи ҳисоб.

Бирламчи даромадлар ва трансфертларнинг ижобий сальдоси жисмоний шахсларнинг халқаро қатнови сезиларли қисқаргани ва резидентларга хориждан келган трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгаришсиз қолганлиги ҳолатида 25 фоизга камайди.

Ўз навбатида, норезидентларнинг инвестицион даромадлари (қарзлар ва хорижий инвестициялар бўйича) 1,3 млрд. долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг 2020 йил 9 ойи учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичларининг ҳисоботи ТБҚ6 методологиясига мувофиқ фойдаланувчиларга 2020 йилнинг декабрь ойида тақдим қилинади.

[1] Дастлабки кўрсаткичлар тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлар асосида тузилганлиги сабабли улар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.

 

[2] Маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича қўлланма (ТБҚ6) услубиятига мувофиқ тузилган бўлиб, Давлат статистика қўмитасининг савдо баланси кўрсаткичларидан фарқ қилиши мумкин

 

USD = 10414.86
+23.93
EUR = 12344.73
+50.18
RUB = 136.69
+2.35
GBP = 13833.02
+131.54
JPY = 100.29
+0.97
CHF = 11433.59
+47.52
CNY = 1587.44
+13.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X