Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ипотека кредитлари бозори шарҳи (2020 йил январь-сентябрь ойлари бўйича)

Янгиланган сана:  21 Окт 2020, 10:23
21 Окт 2020

2020 йил 9 ойи давомида тижорат банклари томонидан 50 627 нафар жисмоний шахсларга 6,4 трлн. сўм миқдорида (2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 трлн. сўмга кўп) ипотека  кредитлари ажратилган.  

             1

Мазкур давр мобайнида ажратилган ипотека кредитлари миқдорининг ўсиши Тошкент шаҳри (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 378,7 млрд. сўмга кўп), Самарқанд (128,6 млрд. сўмга кўп), Сурхондарё (92,8 млрд. сўмга кўп),  Навоий (36,9 млрд. сўмга кўп) ҳамда Жиззах вилоятларида (33,6 млрд. сўмга кўп) кузатилди.

             2

Жорий йилда ажратилган ипотека кредитларининг 4 474,1 млрд. сўми (жами ажратилган кредитларнинг 69,4 фоизи) “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларни, 1 825,1 млрд. сўми (28,3 фоизи) бирламчи бозордаги уйларни (жумладан, 793,9 млрд. сўми янги тартиб доирасида), 145,0 млрд. сўми (2,3 фоиз) иккиламчи бозордаги уйларни сотиб олиш учун ажратилган.

             3

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сон фармонига мувофиқ Янги тартиб асосида 3 695 нафар фуқароларга умумий қиймати 793,3 млрд. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. Ипотека кредитларининг 367,4 млрд. сўми (46,3 фоизи) 2 хонали хонадонлар425,8 млрд. сўми эса (53,7 фоизи) 3 ва ундан кўп хонали хонадонларни сотиб олиш учун берилган.

Ажратилган мазкур ипотека кредитларининг юқори улушлари Самарқанд вилояти (215,8 млрд. сўм), Тошкент шаҳри (153,7 млрд. сўм), Навоий (78,9 млрд. сўм) ҳамда Фарғона вилоятлари (77,4 млрд. сўми) ҳиссасига тўғри келмоқда.

             4

USD = 10427.38
+12.52
EUR = 12473.23
+128.5
RUB = 137.48
+0.79
GBP = 13883.01
+49.99
JPY = 100.17
-0.12
CHF = 11533.44
+99.85
CNY = 1586.20
-1.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X