Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2020 йил учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

Янгиланган сана:  18 Янв 2021, 17:51
18 Янв 2021

Марказий банк томонидан 2020 йил якуни бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.[1]

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йил учун тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити ташқи савдо айланмасининг қисқариши, халқаро пул ўтказмаларининг деярли ўтган йил даражасида сақланиб қолиши ва олтин нархининг жаҳон бозорида ўсиши каби омиллар таъсирида 2019 йилга (3,3 млрд. долл.) нисбатан 10 фоизга камайиб, 3 млрд. долларни ташкил қилди.

Жаҳон бозорларида энергия ресурслари нархининг тушиши, шунингдек коронавирус пандемияси ортидан жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг секинлашиши товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмига ўз таъсирини кўрсатиб, 2019 йилга (16,9 млрд. доллар) нисбатан 15,5 фоизга ёки 2,6 млрд. долларга қисқариб, 14,4 млрд. долларга тенг бўлди.

Товарлар ва хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига (26,5 млрд. доллар) нисбатан 15,6 фоизга ёки 4,2 млрд. долларга қисқариб, 22,4 млрд. долларни ташкил этди.

Савдо балансининг манфий сальдоси 2019 йилга нисбатан 16 фоизга яхшиланиб, 8,0 млрд. долларни ташкил этди[2].

Бирламчи ва иккиламчи ҳисоб.

Бирламчи даромадлар ва трансфертларнинг ижобий сальдоси жисмоний шахсларнинг халқаро қатнови сезиларли қисқаргани ва резидентларга хориждан келган трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгаришсиз қолганлиги ҳолатида 19 фоизга камайди.

Ўз навбатида, норезидентларнинг инвестицион даромадлари (қарзлар ва хорижий инвестициялар бўйича) 1,9 млрд. долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг 2020 йил учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичларининг ҳисоботи фойдаланувчиларга 2021 йилнинг март ойида тақдим қилинади.

[1] Дастлабки кўрсаткичлар тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлар асосида тузилганлиги сабабли улар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.

[2] Маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича қўлланма (ТБҚ6) услубиятига мувофиқ тузилган бўлиб, Давлат статистика қўмитасининг савдо баланси кўрсаткичларидан фарқ қилиши мумкин

 

USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X