Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар (2020 йил якунлари бўйича)

Янгиланган сана:  20 Янв 2021, 15:49
20 Янв 2021

1

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2020 йилда 214 мингдан ортиқ лойиҳага жами 6,1 трлн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг 2 трлн. 479 млрд. сўми (41 фоизи) юридик шахслар ва ЯТТларга, 3 трлн. 599 млрд. сўми (59 фоизи) ўзини ўзи банд қилувчи жисмоний шахсларга ажратилган. Бунда асосий эътибор аҳолини қўшимча даромад манбаларига эга бўлишига ҳамда кафолатланган янги иш ўринларини яратишни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилди.

Ушбу кредитларнинг 78 фоизи (4,8 трлн. сўми) “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури, 22 фоизи (1,3 трлн. сўми) бошқа дастурлар ҳиссасига тўғри келади.

Мазкур маблағларнинг 1 трлн. 620 млрд. сўми хотин-қизлар тадбиркорлигини, 1 трлн. 840 млрд. сўми ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга ажратилган.

 2

3 4

USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X