Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021 йил февраль ойида ички валюта бозорида амалга оширилган операцияларга доир қисқача шарҳ

Янгиланган сана:  12 Мар 2021, 17:46
12 Мар 2021

Жорий йилнинг 15 февраль санасидан ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада эркинлаштириш мақсадларида бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича савдо сессиялари “Онлайн платформа” орқали соат 10:00 дан 15:00 гача аукцион усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, тижорат банкларининг валюта биржаси савдоларида мижозлар номидан иштирок этиш амалиётидан воз кечилди.

Бу эса, ўз навбатида, тижорат банкларига очиқ валюта позицияси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро тўғридан-тўғри ҳамда кун давомида валюта биржасида валюта олди-сотди операцияларини амалга ошириш имконини берди.

2021 йилнинг февраль ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, январь ойига нисбатан 4 фоизга ўсди.

Ички валюта бозори сегментларида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси

 (млн. АҚШ долл.)

 12

  1. Юридик шахслар билан амалга оширилган валюта операциялари

Февраль ойида ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 1,2 млрд. АҚШ долларини (Марказий банк интервенцияларини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этиб, январь ойига нисбатан 28 фоизга ўсди.

Хусусан, ҳисобот ойида:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 665 млн. АҚШ доллари миқдоридаги чет эл валюталари сотилган бўлиб, ушбу кўрсаткич аввалги ойга нисбатан 20 фоизга ошди (январь ойида – 554 млн. АҚШ долл.);

банклар ва жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валюталари миқдори 494 млн. АҚШ долларини;

Молия вазирлиги томонидан сотилган чет эл валюталари миқдори 30 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Ички валюта бозоридаги таклиф манбалари

(млн. АҚШ долл.)

 123

2021 йил февраль ойида юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб январь ойига (1,14 млрд. АҚШ долл.) нисбатан 15 фоизга ўсиб 1,28 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

2021 йил январь-февраль ойларида биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ҳажми динамикаси

(Банкларнинг юридик шахслар билан тўғридан-тўғри операциялари)

(млн. АҚШ долл.)

1234

Валюта бозорида чет эл валютасининг асосий қисми (51 фоизи) ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хом-ашё импорти, 27 фоизи – хорижий кредитларни сўндириш, 19 фоизи – халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти,2 фоизи – хорижий инвесторлар даромадларининг репатриацияси ва қолган 1 фоизи – бошқа мақсадлар учун харид қилинган.

2021 йил январь-февраль ойларида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркиби

12345

  1. Жисмоний шахслар билан амалга оширилган операциялар

2021 йил февраль ойида жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шахобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 527 млн. АҚШ долларини (январь ойида 420 млн. АҚШ долл., ўсиш 25 фоиз), сотиб олиш ҳажмлари эса, 307 млн. АҚШ долларини (январь ойида 382 млн. АҚШ долл., камайиш 20 фоиз) ташкил этди.

Ўз навбатида, февраль ойи давомида жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига бўлган таклифи талабга нисбатан 220 млн. АҚШ долларига кўп миқдорда шаклланди.

Ҳисобот ойида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 464 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, январь ойи кўрсаткичига нисбатан 9 фоизга ёки 37 млн. АҚШ долларига ошди.

2021 йилда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган операциялар ҳажми

(млн. АҚШ долл.)

123456

  1. Марказий банкнинг валюта интервенциялари

Ушбу даврда Марказий банкнинг валюта интервенциялари олтин-валюта захираларининг нейтраллиги принципига асосланган ҳолда амалга оширилди. Бунда, Марказий банк томонидан сотилган чет эл валютасининг соф ҳажми ой давомида сотиб олинган монетар олтин ҳажми доирасида бўлиши таъминланди.

Хусусан, ҳисобот ойида Марказий банк томонидан монетар олтин сотиб олиниши натижасида юзага келган қўшимча ликвидлиликни стерилизация қилиш мақсадида 4,1 трлн. сўм эквивалентидаги валюта маблағлари валюта биржасида сотилди.

Ҳисобот ойида импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар (конвертация) улуши 57 фоизни, хорижий валютадаги ўз маблағлари улуши 27 фоизни ташкил этди.

2021 йил январь-февралда импортни молиялаштириш манбалари

12345678

  1. Алмашув курси динамикаси

Ҳисобот даврида миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланди. Хусусан, жорий йил январь-февраль ойлари давомида миллий валюта курси 0,6 фоизга қадрсизланди (йил бошида 10 461 сўм/доллар, февраль ой сўнгида 10 525,5 сўм/доллар).

2021 йил январь-февраль ойларида валюта биржаси савдоларида АҚШ доллари курси динамикаси

(сўм/АҚШ долл.)

123456789

USD = 10535.24
-16.77
EUR = 12686.54
+16.74
RUB = 138.23
+1.12
GBP = 14649.25
-54.98
JPY = 97.49
-0.15
CHF = 11500.10
-7
CNY = 1623.03
-0.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X