Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021 йилнинг I чораги учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

Янгиланган сана:  28 Апр 2021, 14:51
27 Апр 2021

Марказий банк томонидан 2021 йил I чорак якуни бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.[1]

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2,5 млрд. долларни ташкил этди.

Бунда, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) ва бирламчи даромадларнинг манфий сальдоси (3,7 млрд. доллар) иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (1,2 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Товарлар ва хизматлар экспорти

Товарлар экспорти (номонетар олтин ҳисобга олинмаган ҳолда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ошиб 1,9 млрд. долларни ташкил этди. Товарлар экспортининг асосий қисмини “текстиль ва текстиль маҳсулотлари” – 720 млн. доллар, “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” – 326 млн. доллар, “келиб чиқиши ўсимлик бўлган маҳсулотлар” – 182 млн. доллар ва “кимё саноати маҳсулотлари” – 132 млн. доллар товар гуруҳлари ташкил этди.

Хизматлар экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33 фоизга қисқариб 407 млн. долларни ташкил этди. Бунда пандемия билан боғлиқ чекловлар хисобига “сафарлар” компонентида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 69 фоизга қисқариш кузатилди.

Товарлар ва хизматлар импорти

Товарлар импорти 5,2 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ошди. Товарлар импортининг асосий қисмини “машиналар, ускуналар, механизмлар” – 1,4 млрд. доллар, “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” – 716 млн. доллар, “кимё саноати маҳсулотлари” – 615 млн. долларни ва “Ер усти, ҳаво ва сув транспорти воситалари” – 518 млн. доллар товар гуруҳлари ташкил этди.

Хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга қисқариб 923 млн. долларни ташкил этди. Бунда, хизматлар импорти тузилмасида энг катта узгариш “сафарлар” компонентига тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53 фоизга қисқарди.

Бирламчи ва иккиламчи даромадлар

Бирламчи даромадларнинг сальдоси 305 млн. доллар миқдорида манфий бўлиб шаклланди. Бунда, пандемия билан боғлиқ чекловлар қисқа муддатли ишчиларнинг даромадлари камайишига олиб келган бўлса, харажатларнинг ўсиши жалб қилинган қарзларга ҳисобланган фоизлар ва тўғридан-тўғри инвесторлар даромадлари ҳисобига кузатилмоқда.

Иккиламчи даромадларнинг ижобий салъдоси 1,2 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга ўсиши кузатилди.

Ўзбекистоннинг 2021 йилнинг I чораги учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичларининг ҳисоботи фойдаланувчиларга 2021 йилнинг июнь ойида тақдим қилинади.

[1] Дастлабки кўрсаткичлар тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлар асосида тузилганлиги сабабли улар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.

 

USD = 10550.84
+8.18
EUR = 12804.50
-21.7
RUB = 142.11
-0.47
GBP = 14914.67
+12.62
JPY = 97.02
+0.16
CHF = 11673.87
-9.04
CNY = 1638.10
-3.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X