Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ

Янгиланган сана:  10 Май 2021, 11:55
10 Май 2021

2021 йил январь-апрель ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 149,3 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 41,6 фоизга ошди.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 75,4 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 73,9 трлн. сўмни ташкил этди.

1-расм

Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси

 (2019-2021 йилларнинг январь-апрель ойлари)

Снимок 1.


Жорий йилнинг январь-апрель ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь-апрель ойларига нисбатан 38,5 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 10,9 трлн. сўмга (1,7 баробар) ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун йўналтириладиган нақд пуллар ҳажми 6,5 трлн. сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.

2-расм

Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг
мақсадлари бўйича таркибий динамикаси

 (2019-2021 йилларнинг январь-апрель ойлари)

Снимок 2.


2021 йил январь-апрель ойларида банк карталарига 78,4 трлн.сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 25,9 трлн. сўмлик (33,1 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

3-расм

 

Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни
нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси

 (2019-2021 йилларнинг январь-апрель ойлари)

Снимок3.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X