Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилнинг I чораги учун Тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича нашрига қисқача маълумот

Янгиланган сана:  30 Июн 2021, 22:55
30 Июн 2021

2021 йилнинг I чораги давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига дунёда 2020 йилда бошланган коронакризиснинг жахон иқтисодиётига таъсири билан боғлиқ ички ва ташқи бозорлардаги ўзгаришлар, ташқи савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолиятининг аста-секинлик билан тикланиши ва бошқа шу каби омиллар ўз таъсирини кўрсатди.

Юқоридаги омиллар таъсирида 2021 йилнинг I чораги учун жорий операциялар ҳисоби дефицити 2,1 млрд. доллар (2020 йилнинг I чорагида 880,3 млн. доллар) миқдорида шаклланди. Бунда, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) ва бирламчи даромадларнинг манфий сальдоси (3,2 млрд. доллар) иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (1,2 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 2,1 млрд. долларни ташкил этиб, мазкур ҳолат резидентларнинг ташқи дунё (норезидентлар) олдидаги молиявий мажбуриятлари ортиши (1,1 млрд. доллар) ҳамда активларининг қисқариши (932,7 млн. доллар) оқибатида ҳосил бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг соф халқаро инвестицион позицияси 2021 йилнинг I чорагида 18,5 млрд. долларни ташкил этди. Чорак якунлари бўйича давлат бошқаруви сектори ҳамда бошқа секторлар “соф кредитор” позициясини сақлаб қолган бўлса, банк сектори “соф қарздор” позициясини эгаллади.

Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи ҳажми 2021 йил 1 апрель ҳолатига 34,2 млрд. долларни (жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 млрд. доллар) ташкил қилиб, шулардан 21,2 млрд. доллари (йил бошига нисбатан 157 млн. долларга камайган) давлат ташқи қарзи ҳамда 13,0 млрд. доллари (йил бошига нисбатан 467 млн. долларга ўсган) давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз ҳисобланади.

Нашр

Статистика

USD = 10648.03
-21.97
EUR = 12582.78
+11.39
RUB = 144.82
+0.32
GBP = 14774.14
+71.95
JPY = 96.82
-0.07
CHF = 11639.74
+20.44
CNY = 1638.69
-3
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X