Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ

Янгиланган сана:  9 Июл 2021, 20:38
8 Июл 2021

2021 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 231,9 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 47 фоизга ошди.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 115,4 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 116,5 трлн. сўмни ташкил этди.

1-расм

Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси

(2019-2021 йилларнинг январь-июнь ойлари)

млрд. сўмда

1 

2021 йил январь-июнь ойларида банк карталарига 126,9 трлн.сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 42,1 трлн. сўмлик (33,2 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

2-расм

 

Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажми динамикаси

(2019-2021 йилларнинг январь-июнь ойлари)

млрд. сўмда

2

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь-июнь ойларига нисбатан 35,6 трлн. сўмга ошиши кузатилган бўлса, ушбу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми 15,8 трлн. сўмга ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун 11,3 трлн. сўм ошиши ҳисобига юзага келди.

3-расм

Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг мақсадлари бўйича таркибий динамикаси

(2019-2021 йилларнинг январь-июнь ойлари) 

млрд. сўмда

3

Банклар кассаларига нақд пул тушумлари ҳажми ва нақд пулга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда муомалага қўшимча нақд пуллар чиқариб борилди ҳамда айрим даврларда муомаладаги ортиқча нақд пулларнинг қайтиши кузатилди.

4-расм 

Муомаладаги нақд пулларнинг пул массасидаги улуши динамикаси

 4

USD = 12654.57
-12.43
EUR = 13483.44
+1.95
RUB = 135.26
-0.51
GBP = 15799.23
+26.28
JPY = 82.24
-0.39
CHF = 13860.43
+4.6
CNY = 1748.18
-2.03
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X