Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ички валюта бозори бўйича қисқача шарҳ (2021 йил I ярим йиллиги)

Янгиланган сана:  9 Июл 2021, 16:22
9 Июл 2021

2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида ички валюта бозоридаги ҳолат хорижий валютага бўлган таклиф ва талаб ҳажмининг ўсиши шароитида шаклланди.

Ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 2021 йилнинг I ярим йиллигида 9,8 млрд. АҚШ долларини (Марказий банк интервенцияларини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсди (2020 йилда – 6,0 млрд. АҚШ долл., 2019 йилда - 5,1 млрд. АҚШ доллар).

Хусусан, мазкур даврда:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 4,6 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги чет эл валюталари сотилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,7 баробарга ошди (2020 йилда – 2,7 млрд. АҚШ долл.);

банклар ва жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валюталари миқдори 3,7 млрд. АҚШ долларини (2020 йилда – 2,4 млрд. АҚШ долл.);

Давлат марказлашган ресурслари ҳисобидан сотилган чет эл валюталари миқдори 1,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди (2020 йилда – 930 млн. АҚШ долл.).

Ички валюта бозоридаги таклиф манбалари

(млн. АҚШ долл.)

1

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ички валюта бозори операцияларида талабнинг умумий ҳажми 11,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 ва 2020 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан 1,7 ва 1,4 баробарга ўсди. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг умумий талабдаги улуши 2021 йилда 18 ва 82 фоизларни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг тегишли даврида бу кўрсаткич мос равишда 21 ва 79 фоиз нисбатида бўлган.

Ички валюта бозори сегментлари кесимида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси

(млн. АҚШ долл.)

2

  1. Юридик шахслар билан амалга оширилган валюта операциялари

Юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб 2021 йилнинг дастлабки 6 ойлигида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 фоизга ўсиб, 9,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этди (2020 йил январь-июнь ойлари - 6,5 млрд. АҚШ долл.).

Шунингдек, ушбу даврда юридик шахслар томонидан ички валюта бозорида 7,8 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валюталар сотилиб, бу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробарга кўпдир. (2020 йил I ярим йиллигида - 4,3 млрд. АҚШ долл.).

2021 йил январь-июнь ойларида банкларнинг юридик шахслар билан тўғридан-тўғри операциялари ҳажми динамикаси

(млн. АҚШ долл.)

3

Валюта бозорида чет эл валютасининг асосий қисми (56 фоизи) ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хомашё импорти, 21 фоизи – хорижий кредитларни сўндириш, 20 фоизи – халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти, 1 фоизи – хорижий инвесторлар даромадларининг репатриацияси ва қолган 2 фоизи – бошқа мақсадлар учун харид қилинган.

2019 - 2021 йилларнинг январь-июнь ойлари давомида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркиби

(фоизларда)

4

2021 йилнинг январь-июнь ойларида импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар (конвертация) улуши 58 фоизни, хорижий валютадаги ўз маблағлари ҳисобига импортни молиялаштириш улуши 24 фоизни ташкил этди. 2020 йилнинг тегишли даврида ушбу кўрсаткичлар мос равишда 57 ва 21 фоизга тенг бўлган.

2020-2021 йилларнинг январь-июнь ойлари давомида
импортни молиялаштириш манбалари

(фоизларда)

5

2021 йилнинг январь-июнь ойларида ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ойлик ўртача сони 9053 тани ташкил этиб, 2019 ва 2020 йилларнинг мос даврига нисбатан 47 ва 48 фоизга ошган (2019 йилда – 6153 та, 2020 йилда – 6253 та).

  1. Жисмоний шахслар билан амалга оширилган операциялар

Ҳисобот даврида жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шахобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга (2020 йилда - 2,2 млрд. АҚШ долл.) ошди.

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан 2,0 млрд. АҚШ доллари сотиб олиниб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробар (2020 йилда - 1,7 млрд. АҚШ долл.) ўсди.

2019 - 2021 йиллар январь-июнь ойларида жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган операциялар ҳажми

(млн. АҚШ долл.)

6

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 3,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ошди.

2019 - 2021 йиллар январь-июнь ойларида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми

(млн. АҚШ долл.)

7

Алмашув курси динамикаси

Жорий йилнинг I ярим йиллигида миллий валютанинг алмашув курси динамикаси ички валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг фундаментал факторлари ҳамда ташқи омиллар таъсирида шаклланди.

Хусусан, ҳисобот йили бошидан миллий валюта курси 1,2% га, июнь ойида эса 0,2% га қадрсизланди.

2021 йил январь-июнь ойларида АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан расмий курси динамикаси

(сўм/АҚШ долл.)

8

USD = 10648.03
-21.97
EUR = 12582.78
+11.39
RUB = 144.82
+0.32
GBP = 14774.14
+71.95
JPY = 96.82
-0.07
CHF = 11639.74
+20.44
CNY = 1638.69
-3
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X