Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Хорижий кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар тўғрисида

Янгиланган сана:  16 Авг 2021, 15:52
16 Авг 2021

2018-2020 йиллар ва 2021 йилнинг I ярмида тижорат банкларида тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 7,4 млрд. долл.дан ортиқ кредит ажратилди. Хусусан, 2018 йилда 1,3 млрд. доллари, 2019 йилда 2,1 млрд. долл. (ёки 2018 йилга нисбатан 162%), 2020 йилда 2,9 млрд. долл. (ёки 2019 йилга нисбатан 172%), 2021 йилнинг I ярмида 1,0 млрд. долл. миқдорида кредитлар ажратилди. Шу даврда давлат кафолати остида жалб қилинган хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратилган кредитлар 1,8 млрд. долл.ни ёки жами ажратилган кредитларнинг 24 фоизини ташкил этди.

1-диаграмма

Снимок

2018-2020 йилларда давлат кафолати билан жалб қилинган кредит линиялари ҳисобидан деярли бир хил даражада, йилига ўртача 540 млн. долл. (2018 йилда 579 млн. долл., 2019 йилда 564 млн. долл., 2020 йилда 467 млн. долл.) ажратилган бўлса-да, уларнинг умумий кредитлар ҳажмидаги улуши тўғридан-тўғри давлат кафолатисиз жалб қилинган кредит линиялари ҳисобидан ажратилган кредитларнинг жадал ўсиши ҳисобига камайиб борди.

Хорижий кредит линиялари ҳисобидан 2018-2021 йиллар давомида саноатга – 4 361,8 млн. долл. (ёки жами маблағларнинг 59%и), қишлоқ хўжалигига – 1 638,3 млн. долл. (22%), савдо ва хизмат кўрсатишга – 1 051,2 млн. долл. (14%), транспортга – 239,0 млн. долл. (3%), қурилишга – 133,5 млн. долл. (2%) миқдорида маблағлар йўналтирилди (2-диаграмма).

2-диаграмма

Снимок 1

USD = 10679.05
-9.05
EUR = 12525.46
-19.16
RUB = 146.66
+0.69
GBP = 14561.95
-68.99
JPY = 97.52
-0.03
CHF = 11573.70
+21.5
CNY = 1651.39
-1.5
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X