Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилнинг I ярим йиллик учун Тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича нашрига қисқача маълумот

Янгиланган сана:  23 Сен 2021, 19:17
23 Сен 2021

2021 йилнинг I ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига коронакризис шароитида ички ва ташқи бозорлардаги тикланиш, ташқи савдо айланмасининг ва пул ўтказмалари хажмларининг ўсиши, глобал бизнес фаолиятининг аста-секинлик билан мувозанатлашуви каби омиллар ўз таъсирини кўрсатди.

Юқоридаги омиллар таъсирида 2021 йилнинг I ярим йиллиги учун жорий операциялар ҳисоби дефицити 3,3 млрд. доллар (2020 йилнинг I ярим йиллигида 1,9 млрд. доллар) миқдорида шаклланди. Бунда, савдо балансининг (товарлар ва хизматлар) манфий сальдоси (5,8 млрд. доллар) бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (2,5 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 13 фоизга ёки 403,3 млн. долларга ўсиб, жорий йилнинг I ярим йиллиги якуни бўйича 3,6 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, молиявий ҳисоб дефицитининг ўсишига молиявий активларнинг таркибида захира активларининг “валюта ва депозитлар” компоненти 781,7 млн. долларга камайиши ҳамда молиявий мажбуриятларнинг асосан “кредитлар ва қарзлар”, “тўғридан-тўғри инвестициялар” ва “портфель инвестициялар” бўйича 3,3 млрд. долларга ўсиши асосий сабаб бўлди.

2021 йилнинг I ярим йиллигида мамлакатнинг чет эл валютасидаги активлари 66,1 млрд. долларни, ташқи мажбуриятларининг ҳажми эса 48,3 млрд. долларни ташкил этди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг соф инвестицион позицияси йил бошига нисбатан 12 фоизга ёки 2,4 млрд. долларга қисқариб, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 17,8 млрд. долларни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи ҳажми жорий йилнинг бошига нисбатан 6 фоизга ёки 2,0 млрд. долларга ошган ҳолда, 2021 йил 1 июль ҳолатига 35,9 млрд. долларни (жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 млрд. доллар) ташкил қилди. Хусусан, йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 3 фоизга ёки 627,9 млн. долларга ўсиб 22,0 млрд. долларни, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 11 фоизга ёки 1,4 млрд. долларга ўсиб 13,9 млрд. долларни ташкил этди.

Нашр

Статистика

USD = 10695.00
-8.02
EUR = 12435.08
-26.45
RUB = 152.55
+0.93
GBP = 14707.76
-67.76
JPY = 94.13
+0.12
CHF = 11635.12
-37.93
CNY = 1674.31
-0.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X