Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк тизимида юзага келган муаммоли қарздорликлар (2021 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича)

Янгиланган сана:  29 Окт 2021, 10:53
29 Окт 2021

Марказий банк томонидан 2021 йил 9 ойи якунлари бўйича тижорат банклари томонидан амалга оширилган кредитлаш ва банкларда юзага келган муаммоли кредитларнинг турли сегментлари бўйича ўтказилган таҳлил натижалари тақдим этилмоқда.

I. Банкларнинг кредитлаш ҳолати

Жорий йилнинг ўтган даврида банк тизими асосий кўрсаткичларида ижобий ўсиш суръатлари сақланиб, мақбул даражадаги молиявий барқарорлик кўрсаткичлари доирасида иқтисодиётнинг кредитга бўлган талаби қондириб борилмоқда.

Банклар томонидан иқтисодиётга 2021 йилнинг 9 ойи давомида 119,5 трлн. сўм миқдорида ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,8 фоизга кўп кредитлар ажратилган.

Мазкур кредитларнинг асосий қисми (76 фоизи) 91 трлн. сўми тадбиркорлик субъектларига (корпоратив мижозлар) ажратилган бўлиб, уларнинг 66 трлн. сўми узоқ муддатли инвестицион лойиҳаларга ва 25 трлн. сўми револьвер асосида хўжалик фаолияти узлуксизлигини таъминлашга йўналтирилган.

Рисунок1.jpg

Аҳолини истеъмол эҳтиёжларини қондириш ва даромадли меҳнат билан банд бўлиш мақсадларига жами 29 трлн. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46 фоиз ёки 9,2 трлн. сўм кўп кредитлар йўналтирилган.

Рисунок2.jpg

Аҳолига ажратилган жами кредитлар қолдиғи жорий йилнинг 9 ойи давомида 11 трлн. сўм ёки 20 фоизга ошиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 66 трлн. сўмга етган.

Рисунок3.jpg


II. Муаммоли кредитлар ҳолати

Банк тизимида муаммоли кредитлар (NPL) улуши жорий йилнинг июль ойида энг юқори даража 6,2 фоизга етган эди.

Ўз навбатида, муаммоли кредитлар улуши жорий йилнинг август-сентябрь ойларида 0,4 фоиз бандга камайиб, 1 октябрь ҳолатига 5,8 фоизни (18,1 трлн. сўм) ташкил этди. 

Рисунок4.jpg

Мижозлар бўйича муаммоли кредитларнинг 29 фоизи (5,2 трлн. сўм) жисмоний шахслар ва 71 фоизи (12,9 трлн. сўм) юридик шахсларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

Тармоқлар қирқимида муаммоли кредитларнинг ўсиши, асосан транспорт ва коммуникация, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш ва қурилиш соҳалари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Рисунок5.jpg

Жорий йилнинг 9 ойи давомида банк тизимида юридик шахсларнинг муаммоли кредитлари ҳажми 2,6 баробарга ўсган бўлса, жисмоний шахсларнинг муаммога айланган кредитлари ҳажми 5,4 баробарга ўсиб, уларнинг жами муаммоли кредитлардаги улуши 17 фоиздан 29 фоизга етди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X