Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил учун Тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича нашрига қисқача маълумот

Янгиланган сана: 25 Мар 2022, 19:14
25 Мар 2022

2021 йил давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига ички ва ташқи бозорлардаги иқтисодий фаолликнинг тобора ошиши, ташқи савдо айланмаси ва пул ўтказмалари хажмларининг ўсиши, глобал бизнес муҳитининг мувозанатлашуви каби омиллар ўз таъсирини кўрсатди.

Юқоридаги омиллар таъсирида 2021 йил учун жорий операциялар ҳисоби дефицити дастлабки эълон қилинган кўрсаткич доирасида 4,8 млрд. доллар (2020 йилда 3,0 млрд. доллар), ЯИМга нисбатан 7 фоиз даражасида шаклланди. Бунда, савдо балансининг (товарлар ва хизматлар) манфий сальдоси (11,4 млрд. доллар) бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (6,6 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 6,3 млрд. долларни (2020 йилда 4,1 млрд. доллар) ташкил этиб, бу кўрсаткич резидентларнинг молиявий активлари 46 фоизга ёки 3,3 млрд. долларга, мажбуриятлари эса 10 фоизга ёки 1,1 млрд. долларга қисқариши туфайли ҳосил бўлди. Молиявий активларнинг қисқариши асосан монетар олтиннинг жаҳон бозорларидаги нархи ўзгариши билан изоҳланади.

Ўзбекистон Республикасига чет элдан тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф ҳажми 2,0 млрд. долларни ташкил қилди (1,7 млрд. доллар 2020 йилда). Шу билан бирга, капиталга соф инвестициялар (маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича операциялар бундан мустасно) – 1,9 млрд. долларни, бош офисдан жалб қилинган қарзлар – 435,0 млн. долларни, маҳсулот тақсимотига оид келишувлар асосида ишлаётган корхоналар томонидан инвестицияларнинг соф сўндирилиши – 325,0 млн. долларни ташкил қилди.

Портфель инвестициялари бўйича соф мажбуриятлар 2,0 млрд. долларга ўсиб давлат (895,3 млн. доллар) ҳамда бошқа секторлар (1,1 млрд. доллар) томонидан халқаро бозорларда қарз инструментларини (евробондларни) жойлаштириш билан изоҳланади.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакат ва мамлакат резидентларининг (юридик ва жисмоний шахсларнинг) чет эл валютасидаги активлари 70,4 млрд. долларни, ташқи мажбуриятларининг ҳажми эса 53,6 млрд. долларни ташкил этди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон резидентларининг ташқи активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги соф фарқ 2021 йил бошига нисбатан 17 фоизга ёки 3,5 млрд. долларга қисқариб, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 16,8 млрд. долларни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи жорий йил бошига нисбатан 16 фоизга ёки 5,4 млрд. долларга ошиб, 2022 йил 1 январь ҳолатига 39,6 млрд. долларни (2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 34,2 млрд. доллар) ташкил қилди. Хусусан, 2021 йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 11 фоизга ёки 2,4 млрд. долларга ўсиб 23,7 млрд. долларни, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 24 фоизга ёки 3,0 млрд. долларга ўсиб 15,8 млрд. долларни ташкил этди.

Нашр

Статистика

USD = 11952.10
+36.46
EUR = 13779.58
+30.12
RUB = 145.21
-0.98
GBP = 16066.01
+31.13
JPY = 75.47
-0.01
CHF = 14748.40
+28.65
CNY = 1771.31
+5.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X