Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2022 йилнинг I чораги учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

Янгиланган сана:  20 Апр 2022, 14:53
19 Апр 2022

Марказий банк томонидан 2022 йил I чораги учун тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.[1]

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 1,0 млрд. долларни ташкил этди.

Бунда, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) манфий сальдоси (2,3 млрд. доллар), бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (1,3 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Товарлар ва хизматлар экспорти

2022 йил I чораги учун товарлар экспорти (олтинсиз) ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ёки 268,3 млн. долларга ошиб 2,2 млрд. долларни (2020 йилнинг I чорагида 1,9 млрд. доллар, 2019 йилнинг I чорагида 1,6 млрд. доллар) ташкил этди. Товарлар экспортининг (олтинсиз) асосий қисмини “тўқимачилик ва тўқимачилик буюмлари” – 805,7 млн. доллар (ўтган йилда 720 млн. доллар), “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” – 386 млн. доллар (ўтган йилда 326 млн. доллар), “келиб чиқиши ўсимликка мансуб маҳсулотлар” – 221,3 млн. доллар (ўтган йилда 182 млн. доллар) товар гуруҳлари ташкил этди.

Хизматлар экспорти ўтган йилнинг I чорагига нисбатан 31 фоизга ёки 133 млн. долларга ошиб 557,3 млн. долларни (2021 йилда 424,5 млн. доллар, 2020 йилда 606,7 млн. доллар) ташкил этди.

Бунда глобал бизнес муҳитининг мувозанатлашуви, халқаро қатновлар сезиларли даражада ошиши хизматларнинг савдо айланмаси кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Товарлар ва хизматлар импорти

Товарлар импорти 6,7 млрд. долларни (2021 йилнинг I чорагида 4,7 млрд. доллар, 2020 йилнинг I чорагида 4,3 млрд. доллар) ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 41 фоиз ёки 2,0 млрд. долларга ошди. Товарлар импортининг асосий қисми “машиналар, ускуналар, механизмлар” – 1,5 млрд. доллар (ўтган йилда 1,4 млрд. доллар), “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” – 974,7 млн. доллар (ўтган йилда 715 млн. доллар), “кимё саноати маҳсулотлари” – 838,3 млн. доллар (ўтган йилда 615 млн. доллар) ва “транспорт ускуналари” – 735,2 млн. доллар (ўтган йилда 518 млн. доллар) товар гуруҳларига тўғри келди.

Хизматлар импорти ўтган йилга нисбатан 61 фоиз ёки 516 млн. долларга ошиб, 1,4 млрд. долларни (2021 йилда 845 млн. доллар, 2020 йилда 1,1 млрд. доллар) ташкил этди. Бунда, хизматлар импорти таркибида 2021 йилга нисбатан сафарлар компоненти 284,3 млн. долларга, транспорт хизматларида эса 237,7 млн. долларга ўсди.

Бирламчи ва иккиламчи даромадлар

Бирламчи даромадлар сальдоси 261 млн. доллар (ўтган йилда 49,7 млн. доллар манфий сальдо) миқдорида ижобий бўлиб шаклланди.

Иккиламчи даромадларнинг ижобий салъдоси 1,0 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11 фоиз ёки 121 млн. долларга камроқ бўлди.

Бунда, жаҳонда геосиёсий ўзгаришлар натижасида, хориждаги қисқа муддатли ишчиларнинг даромадлари бўйича тушумларнинг камайиши, харажатлар бўйича эса янги ташқи қарзлар жалб қилиниши ва критилган инвестицияларга ҳисобланган даромадлар қисман ўсиши кутилмоқда.

2022 йил I чорак учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичларининг якуний ҳисоботи фойдаланувчиларга 2022 йилнинг июнь ойида тақдим қилинади.




[1] Дастлабки кўрсаткичлар тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлар асосида тузилганлиги сабабли улар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.

 



USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X