Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати бўйича шарҳ (2022 йил 1 май ҳолатига)

Янгиланган сана:  2 Июн 2022, 15:15
2 Июн 2022

Бугунги кунда иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги каби молиявий хизматлар бозорида ҳам рақобат шароитида молиявий хизматларни бозор тамойиллари асосида амалга оширишни кенгайтириш, молиявий хизматларнинг самарали инфратузилмасини яратиш ва фаолиятини автоматлаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

“Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолиятлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича замонавий ёндашувлар белгилаб берилган.

Хусусан, ломбардларнинг, шунингдек, фаолиятни ўз маблағлари, банкларнинг кредитлари ва ўз иштирокчиларидан (акциядорларидан) жалб этилган қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи микромолия ташкилотларининг пруденциал талабларга риоя қилиши талаб этилмаслиги;

микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини тартибга солувчи нормаларни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилиши ҳамда улар фаолияти йўналишларининг кенгайтирилиши ушбу фаолият тури билан шуғулланувчилар сони ва республика миқёсида уларнинг хизмат кўрсатиш кўламини сезиларли даражада оширишда асосий омиллардан бўлади.

I. Нобанк кредит ташкилотлари сони

Сўнгги беш йил давомида микрокредит ташкилотлари сони 41 тага, ломбардлар сони эса 30 тага ортиб, бугунги кунга келиб 71 та микрокредит ташкилотлари ҳамда 76 та ломбардлар аҳоли ва тадбиркорларга микромолиявий хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Ҳудудлар кесимида нобанк кредит ташкилотлари Тошкент шаҳрида 2 баробарга (жами сони 64 та), Фарғона ва Бухоро вилоятларида 3 баробарга (мос равишда 19 та ва 14 та) ҳамда Тошкент вилоятида 1,4 баробарга ( сони 14 та) ўсган.

Шунингдек, ўтган бир йил мобайнида нобанк кредит ташкилотлари бозорида янги иштирокчиларнинг – 8 та микрокредит ташкилоти ҳамда уларнинг 32 та филиал ва чакана хизматлар марказлари,11 та ломбардлар фаолият бошлаши натижасида нобанк кредит ташкилотларининг умумий сони ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти билан бирга 148 тани ташкил қилган.

photo_2022-06-02_15-20-15.jpg

II. Нобанк кредит ташкилотларининг активлари

Нобанк кредит ташкилотлари активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ортиб, 2022 йил 1 май ҳолатига 3,4 трлн. сўмни ташкил этган. Активларнинг ўсишида кредитлаш операцияларининг 2,2 баробарга ошиши асосий омил бўлган.

Хусусан, микрокредит ташкилотлари активлари 58 фоизга (557 млрд. сўмга) ўсиб, 1 520 млрд. сўмга  ва ломбардлар активлари 35 фоизга ёки 60 млрд. сўмга кўпайиб, 231 млрд. сўмга етган. Активлар ҳажмининг ўсиши асосан микрокредит ташкилотларида кредитларнинг 501 млрд. сўмга ва ломбардларда 47 млрд. сўмга ошиши ҳисобига юзага келган.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти жами активлари 4 баробарга (1 173 млрд. сўмга) ўсган ҳолда 1 618 млрд. сўмни ташкил этган (бунда кредитлаш суръати 1 105 млрд. сўмга ортган).

photo_2022-06-02_09-30-49.jpg

а) Нобанк кредит ташкилотларининг кредитлаш амалиёти

2022 йил январь-апрель ойларида микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан кўрсатилган микромолиявий хизматлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63 фоизга ошиб,1,4 трлн. сўмни ташкил қилди. 2022 йилнинг 1 май ҳолатига жами микромолиявий хизматлар қолдиғи (1,6 трлн. сўм) 52 фоизга, хусусан, микрокредит ташкилотлари кредит қўйилмалари қолдиғи (1 404 млрд. сўм) 55 фоизга ва ломбардлар кредит қолдиғи (195 млрд. сўм) 32 фоизга ўсган.

Ўз навбатида, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан аҳолининг уй-жойларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида тижорат банкларига ажратилган ресурслари қолдиғи 4 баробарга (1 105 млрд. сўмга) ортиб, 1 428 млрд. сўмга етган.

2022 йил 1 май ҳолатига барча нобанк кредит ташкилотларининг жами кредит қўйилмалари қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
2,2 баробарга кўпайиб, 3 трлн. сўмга ёки умумий кредитлаш ҳажмидаги улуши 0,9 фоизга етган. Бунда сўнгги бир йил давомида умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари ҳиссаси 2 баробарга ошиши асосан ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан кредитлаш суръатларининг юқори даражада ўсиши ҳисобига шаклланган.

photo_2022-06-02_09-31-41.jpg

Шу билан бирга, 2021 йил 1 май ҳолатига нисбатан нобанк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар 54 фоизга ортиб, 1 583 млрд. сўмга етган бўлса, тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредит қолдиғи 37 фоизга камайиб, 16 млрд. сўмни ташкил этди.

photo_2022-06-02_09-32-27.jpg

б) Нобанк кредит ташкилотларининг муаммоли кредитлари

2022 йил 1 май ҳолатига нобанк кредит ташкилотлари кредит қўйилмаларининг 92 фоизи “стандарт”, 5 фоизи “субстандарт”, 1 фоизи “шубҳали” ва 2 фоизи “умидсиз” кредитлар сифатида таснифланган.

photo_2022-06-02_09-33-06.jpg

Ўтган йилларда коронакризис оқибатида юзага келган кредит хатарларининг нобанк кредит ташкилотлари молиявий ҳолатига бўлган салбий таъсирини камайтириш юзасидан кўрилган пруденциал чоралар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бўйича амалга оширилган ишлар натижасида муаммоли кредитлар (NPL 30+) улуши 8 фоиз бандга камайиб, 8 фоизни ёки 132 млрд. сўмни ташкил этган.

Хусусан, муаммоли кредитлар микрокредит ташкилотларида 52 фоиз ёки 62 млрд. сўмга камайган бўлса (қолдиғи 57 млрд. сўм), ломбардларда 41 фоиз ёки 22 млрд. сўмга ўсган (қолдиғи 74 млрд. сўм).

photo_2022-06-02_09-41-30.jpg


III. Нобанк кредит ташкилотларининг мажбуриятлари ва капитали

а) нобанк кредит ташкилотларининг жами мажбуриятлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробарга ошиб, 2,3 трлн. сўмни ташкил этган.

Хусусан, микрокредит ташкилотларида 80 фоизга ошиб, 750 млрд. сўмни, ломбардларда 8 фоизга кўпайиб, 25 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида қарийб 4 баробарга ортгани ҳолда, 1 498 млрд. сўмга етган.

Мажбуриятлар ўсишида жалб этилган маблағларнинг 3 баробарга (1 435 млрд. сўмга) ошиши асосий омил бўлган.

Маълумот учун: банклардан жалб этилган кредитлар микрокредит ташкилотларида 1,6 баробарга ортиб, 389 млрд. сўмни, ломбардларда
1,4 баробарга ошиб, 6 млрд. сўмни, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида 4,4 баробарга кўпайиб, 1 428 млрд. сўмни ташкил этган. Шунингдек, микрокредит ташкилотлари томонидан халкаро молия ташкилотларидан жалб қилинган маблағлар 5 баробарга ошиб, 57 млрд. сўмни ташкил қилган.

б) микрокредит ташкилотларининг жами капитали 41 фоизга ва ломбардларда 40 фоизга ошиб, мос равишда 770 млрд. сўм ҳамда 207 млрд. сўмга етган бўлса, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида 15 фоизга кўпайиб, 121 млрд. сўмни ташкил этган.

photo_2022-06-02_09-43-19.jpg


Нобанк кредит ташкилотлари жами капиталининг кўпайиши асосан устав капиталининг 75 млрд. сўмга ва тақсимланмаган фойдасининг 161 млрд. сўмга ошиши ҳисобига тўғри келган.

Маълумот учун: нобанк кредит ташкилотлари таркибида чет эл маблағлари иштирокидаги ташкилотлар сони 4 тага кўпайиб, 8 тага етган.

IV. Нобанк кредит ташкилотлари даромадлилиги

Нобанк кредит ташкилотлари томонидан олинган жами даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млрд. сўмга (45 фоизга) ошиб, 411 млрд. сўмни ташкил қилди. Хусусан, жами даромадлар таркибида фоизли даромадлар 87 фоиз ёки 359 млрд. сўмни ташкил этиб, фоизли даромадлар ажратилган кредит ва лизинглардан олинган даромадлар (353 млрд. сўм) ҳамда банкларга жойлаштирилган депозитлардан олинган даромадлар (6 млрд. сўм) ҳисобига шаклланган.

Нобанк кредит ташкилотларининг жами харажатлари 74 млрд. сўмга (43 фоизга) кўпайиб, 246 млрд. сўмни ташкил этган. Жами харажатларнинг 42 фоизи ёки 104 млрд. сўми фоизли харажатлар, уларнинг асосий қисми (77 млрд. сўм) банклардан жалб этилган кредитлар бўйича харажатлардан иборат бўлган.

photo_2022-06-02_09-44-46.jpg

Микрокредит ташкилотларининг соф фойдаси ўтган йилга нисбатан 56 фоизга ортиб, уларнинг активлари ҳамда капиталининг рентабеллик даражаси мос равишда 8 ва 16 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, ломбардлар активлари рентабеллиги даражаси 2021 йил йилнинг мос даврига нисбатан 1 фоиз бандга камайиб, 16 фоизни, капитал рентабеллик даражасининг эса 1,6 фоиз бандга камайиб, қарийб 18 фоизни ташкил этган.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг соф фойдаси ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ортган бўлса-да, активлар рентабеллиги 2 баробарга камайиб, 0,4 фоиз, капиталнинг рентабеллик даражаси эса 2,1 фоиз бандга ошиб, 5,3 фоиз доирасида шаклланган. Активлар даромадлилик даражасининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайиши ташкилот активларининг юқори суръатларда (4 баробарга) ўсиши ҳисобига юз берган.

 photo_2022-06-02_09-44-49.jpg


USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X