Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ

Янгиланган сана:  7 Апр 2023, 17:41
7 Апр 2023

2023 йил январь-март ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 140,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 37,0 фоизга ошди.

Жумладан, умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2022 йил I чорагидаги 31,2 фоиздан 2023 йилнинг мос даврида 37,6 фоизга ўсиши кузатилди.

1-расм: Умумий пул тушумлари таркиби ва динамикаси

трлн.сўмда

1.jpg

2023 йил январь-март ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 173,9 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 23,6 фоизга ошди.

Жумладан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2 фоизга ўсиб, 87,8 трлн. сўмни ташкил қилди.

 

 

 

2-расм: Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси 

трлн.сўмда

2.jpg

2023 йилнинг I чорагида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2022 йил январь-март ойларига нисбатан 23,0 фоизга кўпайди ва 86,1 трлн. сўмни ташкил этди.

 

3-расм: Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг
мақсадлари бўйича таркибий динамикаси

 

трлн.сўмда

3.jpg

 

2023 йил январь-март ойларида банк карталарига кирим қилинган маблағлар (163,8 трлн. сўм) 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ошди, ушбу даврда банк карталаридаги 39,6 трлн. сўм маблағлар нақдлаштириб олинди.

4-расм: Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни
нақдлаштириш ҳажми динамикаси

трлн.сўмда

4.jpg

 

Муомаладаги нақд пулларнинг номинал қиймати бўйича
таркиби тўғрисида

 

2023 йил январь-март ойларида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн. сўмга камайиши кузатилди.

5-расм: Муомалага чиқарилган банкнотларнинг
номинал қийматлари бўйича улуши

                         2023 йил 1 январь ҳолатига        


                      2023 йил 1 апрель ҳолатига           

 

5.jpg

USD = 12627.02
+12.22
EUR = 13494.50
-132.01
RUB = 142.18
-1.15
GBP = 16043.89
-81.61
JPY = 80.38
+0.13
CHF = 14122.60
+37.29
CNY = 1740.24
+0.87
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X