Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

CBU Challenge

Янгиланган сана: 19 Дек 2025, 11:35
14 Дек 2025
Марказий банк олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда талабалар ўртасида CBU Challenge танловини эълон қилади. Танлов талабаларнинг макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаш ҳамда пул-кредит сиёсати соҳасидаги амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Танловнинг мақсадлари:
  • талабаларнинг иқтисодиёт ва молия соҳасидаги билимларини ошириш;
  • макроиқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва пул-кредит сиёсати бўйича қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш;
  • молиявий саводхонлик, мулоқот қилиш ва жамоада ишлаш кўникмаларини ошириш.
Иштирокчилар:
  • Танловда иқтисодиёт ва молия йўналишида таҳсил олаётган бакалавриатнинг 3–4-босқич талабалари ҳамда магистрантлар иштирок этиши мумкин.
  • Жамоалар 4–5 нафар талабадан ва бир нафар маслаҳатчи ўқитувчидан ташкил топади.
Танлов формати:
  • Танлов икки босқичда ўтказилади:
  • саралаш босқичи – жорий иқтисодий шароит бўйича таҳлилий тақдимот тайёрлаш;
  • якуний босқич – пул-кредит сиёсати таҳлилини амалга ошириш, асосий ставка бўйича асосланган қарор қабул қилиш ҳамда пресс-релиз тақдим этиш.
Мукофотлар:
  • Ғолиб жамоалар дипломлар, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
  • Асосий мукофот — 100 миллион сўм.
  • Шунингдек, ғолиблар Марказий банкда амалиёт ўташ имкониятига эга бўладилар.
Қўшимча маълумот:
Танловга оид аниқ саналар, иштирок этиш шартлари ҳамда ариза топшириш тартиби ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтида қўшимча равишда эълон қилинади.

Рўйхатдан ўтиш муддати: 10-январгача
  • 12–16-январь — таништирув 
  • 9–13-февраль — саралаш босқичи
  • март ойида — якуний босқич (аниқ сана қўшимча равишда эълон қилинади)
Боғланиш учун:
Телефон: +998 71 233 00 65

Электрон почта: j.mamasalaev@cbu.uz

Тадбирга оид аниқ саналар қўшимча равишда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида маълум қилиб борилади.

Аризаларни қабул қилиш 15 декабрдан бошланади.

Барча саволларингизни Telegram ботимиз орқали юборишингиз мумкин:
@CBU_Challenge_Bot
USD = 11979.83
-1.98
EUR = 13904.99
+25.26
RUB = 164.99
-0.14
GBP = 16085.32
+4.53
JPY = 74.82
-0.04
CHF = 15103.16
+41.17
CNY = 1772.92
+0.83
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X