1. Рухсатнома номи: |
Банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатнома |
2. Рухсат бериладиган фаолият турлари: |
Банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олиш |
3. Ариза берувчилар тоифаси: |
Юридик шахс |
4. Рухсат берувчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки |
5. Рухсат берувчи органга ҳужжатларни топшириш тартиби: |
а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали; б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz). |
6. Рухсатномани олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
1. Банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) 10-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза; 2. Ўз акцияларини сотиб олиш сабабларини кўрсатган ҳолда банк акциядорлари умумий йиғилишининг қарори. |
7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Йиғим ундирилмайди |
8. Рухсатнома берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
Давлат божи ундирилмайди |
9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
Йигирма иш куни |
10. Рухсатнома талаблари ва шартлари: |
1. Банк томонидан сотиб олинадиган ўз акцияларининг суммаси банк устав капиталининг ўн фоизидан ошиши мумкин эмас; 2. Банкнинг молиявий ҳолати қониқарсиз бўлмаслиги; 3. Ўз акцияларини сотиб олиш натижасида пруденциал нормативларнинг бузилмаслиги. |
11. Назорат тартиби: |
|
12. Рухсатнома беришда келишиладиган органлар: |
Мавжуд эмас |
13. Рухсатноманинг амал қилиш муддати: |
Ҳаракат бир маротаба бажарилгунга қадар |
14. Изоҳ: |
|
Банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатнома
Янгиланган сана:
26 Дек 2022, 12:39