1. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) номи: |
Банкни ихтиёрий тугатишга рухсатнома |
2. Рухсат бериладиган фаолият турлари: |
Банкни ихтиёрий тугатиш |
3. Ариза берувчилар тоифаси: |
Юридик шахс / жисмоний шахс |
4. Рухсат берувчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки |
5. Рухсат берувчи органга ҳужжатларни топшириш тартиби: |
а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали: б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz). |
6. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа)ни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
1.Банкни ихтиёрий тугатишга рухсатнома олиш учун банк акциядорлар умумий йиғилишининг мазкур қарори қабул қилинганидан кейин 5 кундан кечиктирмай Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3252-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг (бундан кейин Низом) 16-иловасига мувофиқ ариза беради: 2. банкни тугатиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тугатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор; 3. акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган, тугатиш жараёнини, кредиторларнинг ва омонатчиларнинг талабларини қаноатлантириш тартиб-таомиллари ва муддатлари доирасидаги ташкилий-амалий чора-тадбирларни ўз ичига олган тугатиш режаси; 4. ихтиёрий тугатишга рухсат бериш тўғрисида Марказий банкка ариза билан мурожаат этилган пайтдаги талабларни қаноатлантириш учун маблағлар етарли эканлигини тасдиқловчи баланс ҳисоботи; 5. тугатиш комиссиясининг таркиби тўғрисидаги ахборот ва бошқа зарур маълумотлар.
|
7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Йиғим ундирилмайди |
8. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
Давлат божи ундирилмайди |
9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
Марказий банк банкни ихтиёрий тугатишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани олган кундан эътиборан 2 ой ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва банкни ихтиёрий тугатиш учун рухсат беради. |
10. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) талаблари ва шартлари: |
1.Банк Марказий банкка акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида дарҳол ёзма шаклда хабар бериши шарт. 2. банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган бўлса; 3. банк тўловга лаёқатли бўлса; 4. банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларда тўлиқ ва етарли маълумотлар мавжуд бўлса; 5. тақдим этилган тугатиш режаси кредиторлар ва омонатчиларнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилиши учун имкониятлар бўлишини таъминласа; 6. банк Марказий банкнинг сўровномасига кўра банкни ихтиёрий тугатишга рухсат бериш шартлари бажарилганлигини аниқлаш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этган бўлса.
|
11. Назорат тартиби: |
|
12. Рухсатнома беришда келишиладиган органлар: |
|
13. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа)нинг амал қилиш муддати: |
Чекланмаган |
14. Изоҳ: |
|
Банкни ихтиёрий равишда тугатиш учун рухсатнома
Янгиланган сана:
26 Дек 2022, 12:25