Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик ва тугатганлик тўғрисида хабарнома

Янгиланган сана:  26 Дек 2022, 11:34

1.

Хабарнома номи:

Банк филиалини ёки банк хизматлари офисини ташкил этганлик тўғрисида хабарнома

2.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари:

Банк филиалини ёки банк хизматлари офисини ташкил этиш

3.

Хабарнома юборувчи тоифаси:

Юридик шахс

4.

Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5.

Хабарномани юбориш тартиби:

а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали:

б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6.

Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:

1) филиал ёки банк хизматлари офисини очиш тўғрисида банкнинг ваколатли органининг қарори;

2) филиал раҳбари ва бош бухгалтери тўғрисидаги маълумотлар (филиал очилган тақдирда);

3) филиал ёки банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг филиал ёки банк хизматлари офиси бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотнинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

7.

Хабарнома юборувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари)

1) Ички ишлар вазирлигидан банк филиали раҳбарининг суд қарори билан мазкур лавозимда ишлаш ҳуқуқи чекланмаганлигини тасдиқловчи маълумот;

2) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги (минтақавий) филиали раҳбарининг банк-молия йўналишида камида беш йиллик иш стажига, шу жумладан камида икки йил банк тизимида раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга эканлигини, банкнинг туман (шаҳар) филиали раҳбарининг банк-молия йўналишида камида тўрт йиллик иш стажига, шу жумладан камида икки йил банк тизимида раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи маълумотлар;

3) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги (минтақавий) филиали бош бухгалтерининг банк-молия йўналишида камида беш йиллик иш стажига, шу жумладан камида икки йил банк бухгалтерия йўналиши бўйича иш тажрибасига эга эканлигини, банкнинг туман (шаҳар) филиали бош бухгалтерининг банк-молия йўналишида камида тўрт йиллик иш стажига, шу жумладан камида икки йил банк бухгалтерия йўналиши бўйича иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи маълумотлар;

4) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан банк филиали раҳбарининг ва бош бухгалтерининг олий иқтисодий маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат.

8.

Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятларнинг талаблари ва шартлари:

1) банкнинг молиявий ҳолати барқарор бўлиши;

2) банк томонидан пруденциал талабларнинг бажарилиши;

3) банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги (минтақавий) филиали раҳбари лавозимига тайинланган шахс олий иқтисодий маълумотга ва банк-молия йўналишида камида беш йиллик иш стажига, шу жумладан камида икки йил банк тизимида раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши, банкнинг туман (шаҳар) филиали раҳбари лавозимига тайинланган шахс эса олий иқтисодий маълумотга ва банк-молия йўналишида камида тўрт йиллик иш стажига, шу жумладан камида икки йил банк тизимида раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;

4) банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги (минтақавий) филиали бош бухгалтери лавозимига тайинланган шахс олий иқтисодий маълумотга ва банк-молия йўналишида камида беш йиллик иш стажига, шу жумладан камида икки йил банк бухгалтерия йўналиши бўйича иш тажрибасига эга бўлиши, банкнинг туман (шаҳар) филиали бош бухгалтери лавозимига тайинланган шахс эса олий иқтисодий маълумотга ва банк-молия йўналишида камида тўрт йиллик иш стажига, шу жумладан камида икки йил банк бухгалтерия йўналиши бўйича иш тажрибасига эга бўлиши;

5) банк филиали раҳбари лавозимига тайинланган шахс бу лавозимга мувофиқ деб топилиши. Бунда қуйидаги шахслар банк филиали раҳбари лавозимига мувофиқ эмас деб топилади:

а) амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларни банкротликка ёки уларнинг молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва бошқа юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилари (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушга эга бўлган шахслар) бўлган шахслар;

б) суд қарори билан мазкур лавозимда ишлаш ҳуқуқи чекланган шахслар;

в) ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёхуд унинг назорати остида бирга ишловчи шахслар;

  

10.

Изоҳ:

-



1.

Хабарнома номи:

Банк филиалини ёки банк хизматлари офисини ёпганлик тўғрисида хабарнома

2.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари:

Банк филиалини ёки банк хизматлари офисини ёпиш

3.

Хабарнома юборувчи тоифаси:

Юридик шахс

4.

Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5.

Хабарномани юбориш тартиби:

а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали:

б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6.

Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:

Банк филиали ёпилиши бўйича:

1) филиалнинг тугатиш комиссиясини тузиш ҳақидаги қарор;

2) охирги иш кунида банк филиалининг баланси;

3) тугатиш (ноль) баланси;

4) балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича тугатиш (ноль) баланси;

5) банк филиалининг ҳужжатлари ва йиғмажилдлари йўқ қилиш учун ажратилганлиги тўғрисидаги далолатнома;

6) ҳужжатларнинг архивга сақланиш учун топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома;

7) банк филиалининг муҳрлари ва штампларининг йўқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

8) банкнинг расмий веб-сайтида қўйилган филиалнинг ёки банк хизматлари офисини (тугатилишидан камида 15 кун олдин) ёпилиши ҳақидаги эълон нусхаси.

Банк хизматлари офиси ёпилиши бўйича:

1) банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги банкнинг ваколатли бошқарув органининг қарори;

2) банкнинг расмий веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган банк хизматлари офисининг тугатилиши ҳақидаги эълон нусхаси.

 

7.

Хабарнома юборувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари)

Мавжуд эмас

8.

Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятларнинг талаблари ва шартлари:

1) банк мижозларни филиал ёпилишидан 15 кун олдин хабардор қилган бўлиши;

2) филиал ёпилаётганда мижозлар олдидаги мажбуриятлар бажарилган бўлиши ёки бу мажбуриятлар мижоз билан келишилган ҳолда бошқа филиалга ўтказилган бўлиши.

10.

Изоҳ:

-





 
USD = 12207.92
-8.09
EUR = 12817.10
+9.84
RUB = 122.79
-0.31
GBP = 14806.99
+47.61
JPY = 81.86
+0.34
CHF = 13289.70
+31.6
CNY = 1671.97
-1.11
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X