1. Хизмат номи: |
Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўн фоизни ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олгунига қадар Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини бериш |
2. Реестрга киритиладиган маълумот: |
Нобанк кредит ташкилотлари иштирокчилари (акциядорлари) |
3. Ариза берувчилар тоифаси: |
Жисмоний шахс, юридик шахс |
4. Дастлабки рухсатнома берувчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки |
5. Ҳужжатларни топшириш тартиби: |
а) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz). |
6. Дастлабки рухсатномани олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
1) нобанк кредит ташкилотининг иштирокчилари (акциядорлари) таркибига янги иштирокчи (акциядор) кирган тақдирда: а) нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олиш учун йўналтириладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни; б) нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олишни ният қилган шахснинг ЎРҚ–765-сонли Қонуни 14-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотларни; в) ЎРҚ–765-сонли Қонуни 20-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли ҳужжатларни, агар нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олишни ният қилган шахс норезидент бўлса; 2) иштирокчига (акциядорга) тегишли ҳиссанинг миқдори (акциялар сони) кўпайтирилган тақдирда - нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини кўпайтириш учун йўналтириладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни. |
7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Бепул |
8. Дастлабки рухсатнома берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
Бепул |
9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
15 иш куни |
10. Дастлабки рухсатномани бериш талаблари ва шартлари: |
а) Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолияштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя қилиш; б) ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши ва (ёки) уларда нотўғри ва (ёки) бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд эмаслики;
в) нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олаётган шахснинг ЎРҚ–765-сонли Қонуни г) кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини олиш учун фойдаланилмаслик. |
11. Назорат тартиби: |
|
12. Дастлабки рухсатнома беришда келишиладиган органлар |
Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилади, агар рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай розилик талаб этилса. |
13. Дастлабки рухсатномани амал қилиш муддати: |
Чекланмаган. Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олиш учун берилган дастлабки рухсатнома у олинган кундан эътиборан олти ой давомида юридик кучини сақлаб туради. |
14. Изоҳ: |
|
Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўн фоизни ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олгунига қадар Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини бериш
Янгиланган сана:
26 Дек 2022, 14:23