Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш

Янгиланган сана:  12 Дек 2023, 15:58

1. Хизмат номи:

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш

2. Реестрга киритиладиган фаолият турлари:

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти фаолияти

3. Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4. Ҳисоб рўйхатидан ўтказувчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби:

а) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6. Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1) ариза берувчининг фирма номи ва жойлашган ери (почта манзили), шунингдек унинг банк ҳисобварағи реквизитлари кўрсатилган ариза;

2) ариза берувчининг иштирокчилари (акциядорлари) ушбу ЎРҚ-765-сонли Қонуни 14-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар эмаслигини тасдиқловчи маълумотлар;

3) устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун киритилган маблағларнинг манбалари тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборот;

4) ариза берувчининг раҳбар ходимлари ушбу ЎРҚ-765-сонли Қонунининг 16-моддасида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни;

5) кредит ва инвестиция сиёсатини, таваккалчиликларни, активлар ва пассивларни бошқариш сиёсатини белгиловчи ҳужжатлар;

6) намунавий бош кредит шартномасининг (қайта молиялаштириш шартномасининг) лойиҳаси;

7) кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режа.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Бепул

8. Ҳисоб рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи миқдори:

Бепул

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

15 иш куни

10. Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолияштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя қилиш;

б) ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун у давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка электрон платформа орқали мурожаат этиши;

в) Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти устав фондининг энг кам миқдори 25,0 млрд. сўмдан кам бўлмаслиги ва ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилгунига қадар банк ҳисобварағида сақланиши керак;

г) Нобанк кредит ташкилотининг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланиш тақиқланади.

д) Нобанк кредит ташкилотининг кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органи аъзолари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифасини амалга оширувчи шахси, бош бухгалтери ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахси, филиалларнинг раҳбарлари, шунингдек Марказий банк томонидан белгиланган бошқа шахслар ишчанлик обрўсига доир талабларга, шунингдек раҳбар ходимлар малака талабларига мувофиқ бўлиши керак;

е) Қуйидаги шахслар нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга бевосита ёки билвосита эгалик қилиши мумкин эмас:

имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудуд резиденти бўлган ва (ёки) ушбу давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар;

имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ёки ушбу давлат ёки ҳудуд резиденти бўлган, унда яшайдиган ёки рўйхатдан ўтган бошқарув органи аъзоси мавжуд бўлган юридик шахслар;

ЎРҚ-765-сонли Қонуни 16-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ишчанлик обрўсига доир талабларга жавоб бермайдиган жисмоний шахслар;

бошқарув органи аъзоси ЎРҚ-765-сонли Қонуни
16-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ишчанлик обрўсига доир талабларга жавоб бермайдиган юридик шахслар;

банкрот деб эътироф этилган шахслар;

сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар;

давлат органлари, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи бошқа нобанк кредит ташкилотлари.

ж) Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фирма номида “ипотекани қайта молиялаштириш” деган сўз ёки сўз бирикмаси бўлиши керак;

з) Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади.

11. Назорат тартиби:

Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида нобанк кредит ташкилотлари томонидан фаолиятни ва молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини, ҳисоботларнинг шакли, тузилиши ва мазмунини, молиявий ҳамда назоратга доир ҳисоботларни тузиш услубиятини, даврийлигини ва тақдим этиш муддатларини, таваккалчиликларни баҳолаш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш муддатларини белгилайди.

ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари учун пруденциал нормативларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ҳамда ушбу нормативларнинг йўл қўйиладиган қийматларини.

Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида:

нобанк кредит ташкилотларидан, уларга алоқадор бўлган шахслардан, шунингдек нобанк кредит ташкилотларининг уюшмаларидан (иттифоқларидан) ҳисоботларни ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳамда текширишга, олинган ахборотни тушунтириб беришни талаб қилишга;

нобанк кредит ташкилотларини инспекциядан (текширувдан) ўтказишга;

ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ички аудитига доир талабларни белгилашга ҳақли.

12. Ҳисоб рўйхатидан ўтказишда келишиладиган органлар

Мавжуд эмас

13. Ҳисоб рўйхатидан ўтказилганлигини амал қилиш муддати:

Чекланмаган

14. Изоҳ:

-




Улашиш:

 
USD = 12625.18
-14.63
EUR = 13505.16
-51.04
RUB = 146.62
-0.34
GBP = 15973.38
-89.29
JPY = 79.45
-0.32
CHF = 14149.03
-53
CNY = 1738.69
-2.21
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X