Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарномани қабул қилиш

Янгиланган сана:  26 Дек 2022, 14:26

1. Хизмат номи:

Ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарномани қабул қилиш

2. Реестрга киритиладиган фаолият турлари:

Ломбард фаолияти

3. Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4. Хабарномани қабул қилувчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби:

а) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6. Хабардор қилиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1) Ломбарднинг фаолияти бошланганлиги тўғрисидаги хабарнома;

2) ломбарднинг иштирокчилари (акциядорлари)
ЎРҚ-765-сонли Қонуни 14-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар эмаслигини тасдиқловчи маълумотлар;

3) ломбарднинг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун унинг иштирокчилари (акциядорлари) томонидан киритилган маблағларнинг манбалари ҳақидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборот;

4) ломбарднинг раҳбар ходимлари ЎРҚ-765-сонли Қонуннинг 16-моддасида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар.

7. Хабарнома қабул қилиниши учун тўланадиган йиғим миқдори:

Бепул

8. Хабарнома қабул қилинганлиги учун давлат божи миқдори:

Бепул

9. Хабарномани қабул қилиш муддатлари:

 

10. Ломбард фаолияти талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолияштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя қилиш;

б) Ломбард устав фондининг энг кам миқдори 500,0 млн. сўмдан кам бўлмаслиги ва вобанк кредит ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори ломбард фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилган кунга қадар шакллантирилган бўлиши ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилгунига қадар ёки ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома юборилгунига қадар банк ҳисобварағида сақланиши керак.

в) Нобанк кредит ташкилотининг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланиш тақиқланади.

г) Нобанк кредит ташкилотининг кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органи аъзолари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифасини амалга оширувчи шахси, бош бухгалтери ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахси, филиалларнинг раҳбарлари, шунингдек Марказий банк томонидан белгиланган бошқа шахслар ишчанлик обрўсига доир талабларга, шунингдек раҳбар ходимлар малака талабларига мувофиқ бўлиши керак;

д) Қуйидаги шахслар нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга бевосита ёки билвосита эгалик қилиши мумкин эмас:

имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудуд резиденти бўлган ва (ёки) ушбу давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар;

имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ёки ушбу давлат ёки ҳудуд резиденти бўлган, унда яшайдиган ёки рўйхатдан ўтган бошқарув органи аъзоси мавжуд бўлган юридик шахслар;

ЎРҚ-765-сонли Қонуни 16-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ишчанлик обрўсига доир талабларга жавоб бермайдиган жисмоний шахслар;

бошқарув органи аъзоси ЎРҚ-765-сонли Қонуни
16-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ишчанлик обрўсига доир талабларга жавоб бермайдиган юридик шахслар;

банкрот деб эътироф этилган шахслар;

сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар;

давлат органлари, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи бошқа нобанк кредит ташкилотлари.

е) ломбарднинг фирма номида “ломбард” деган сўз бўлиши керак.

11. Назорат тартиби:

Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида нобанк кредит ташкилотлари томонидан фаолиятни ва молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини, ҳисоботларнинг шакли, тузилиши ва мазмунини, молиявий ҳамда назоратга доир ҳисоботларни тузиш услубиятини, даврийлигини ва тақдим этиш муддатларини, таваккалчиликларни баҳолаш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш муддатларини белгилайди.

Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида:

нобанк кредит ташкилотларидан, уларга алоқадор бўлган шахслардан, шунингдек нобанк кредит ташкилотларининг уюшмаларидан (иттифоқларидан) ҳисоботларни ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳамда текширишга, олинган ахборотни тушунтириб беришни талаб қилишга;

нобанк кредит ташкилотларини инспекциядан (текширувдан) ўтказишга ҳақли;

12. Хабарнома қабул қилинишида келишиладиган органлар

Мавжуд эмас

13. Фаолиятни амал қилиш муддати:

Чекланмаган

14. Изоҳ:

-




 
USD = 12216.01
+15.89
EUR = 12807.26
-141.95
RUB = 123.10
-2.3
GBP = 14759.38
-199.19
JPY = 81.52
-0.33
CHF = 13258.10
-133.91
CNY = 1673.08
+2.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X