Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказиш

Янгиланган сана:  12 Дек 2023, 16:01

1. Хизмат номи:

Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказиш

2. Реестрга киритиладиган фаолият турлари:

Микромолия ташкилоти фаолияти

3. Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4. Ҳисоб рўйхатидан ўтказувчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби:

а) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6. Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун микромолия ташкилоти у давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

1) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

2) микромолия ташкилотининг иштирокчилари (акциядорлари) мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган шахслар эмаслигини тасдиқловчи қуйидаги (тегишлилиги бўйича):

- жисмоний шахснинг мазкур Низомнинг 2а-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлари;

- жисмоний шахс доимий яшаш жойига эга бўлган барча давлатларнинг (Ўзбекистон Республикасидан ташқари) масъул органлари томонидан сўнги 90 кун ичида берилган судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома;

- юридик шахснинг мазкур Низомнинг 2б-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

- юридик шахс бошқарув органи аъзоларининг мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар. Бунда мазкур Низом мақсадлари учун юридик шахснинг бошқарув органи аъзолари деганда унинг кузатув кенгаши аъзолари ва ижро этувчи органи аъзолари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифасини амалга оширувчи шахси тушунилади;

- юридик шахснинг бошқарув органи аъзолари доимий яшаш жойига эга бўлган барча давлатларнинг (Ўзбекистон Республикасидан ташқари) масъул органлари томонидан сўнги 90 кун ичида берилган судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома;

3) микромолия ташкилотининг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун киритилган маблағларнинг манбалари тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги ахбороти;

4) микромолия ташкилотининг раҳбар ходимлари белгиланган ишчанлик обрўсига доир талаблар ва малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қуйидаги:

- мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

- мазкур банднинг 2-кичик банди учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжат;

- тегишли олий маълумотга ёхуд етарли иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, бундан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган олий маълумот ва иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар мустасно.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари (бундан буён матнда норезидентлар деб юритилади) микромолия ташкилотини ташкил этганда ёки унинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этганда, мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

1) жисмоний шахслар томонидан охирги икки йил учун даромадлар ҳақидаги декларация;

2) юридик шахслар томонидан:

- юридик шахсни назорат қилиш органининг микромолия ташкилотини ташкил этиш учун ёки унинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш учун рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиғи ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги тасдиқнома ёки унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи орган мавжуд эмаслиги тўғрисида юридик шахснинг тасдиқномаси;

- аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот йили учун молиявий ҳисоботлар.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Бепул

8. Ҳисоб рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи миқдори:

Бепул

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

15 иш куни

10. Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолияштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя қилиш;

б) Микромолия ташкилотининг фаолияти у ҳақидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширади.

в) Устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори микромолия ташкилоти учун икки миллиард сўм.

г) Микромолия ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кунга қадар иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) пул маблағларидан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида шакллантирилади. Бунда, мазкур маблағлар микромолия ташкилоти ҳисоб рўйхатидан ўтказилгунига қадар ёки ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома юборилгунига қадар банк ҳисобварағида сақланиши лозим.

д) Микромолия ташкилоти устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланиш тақиқланади.

е) Қуйидаги шахслар микромолия ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга бевосита ёки билвосита эгалик қилиши мумкин эмас:

- имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудуд резиденти бўлган ва (ёки) ушбу давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар;

- имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ёки ушбу давлат ёки ҳудуд резиденти бўлган, унда яшайдиган ёки рўйхатдан ўтган бошқарув органи аъзоси мавжуд бўлган юридик шахслар;

- ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ишчанлик обрўсига доир талабларга жавоб бермайдиган жисмоний шахслар;

- бошқарув органлари аъзоси мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ишчанлик обрўсига доир талабларга жавоб бермайдиган юридик шахслар;

- тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган шахслар;

- сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар;

- давлат органлари, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи бошқа нобанк кредит ташкилотлари.

ё) Микромолия ташкилотининг қуйидаги раҳбар ходимлари (бундан буён матнда раҳбар ходимлар деб юритилади) мазкур Низомнинг 12-бандида келтирилган ишчанлик обрўсига доир талабларга мувофиқ бўлиши керак:

- кузатув кенгаши аъзолари (агар мавжуд бўлса);

- ижро этувчи орган аъзолари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифасини амалга оширувчи шахс;

- бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс;

- филиал раҳбари.

д) Ишчанлик обрўсига доир талабларга қуйидагилар киради:

- иқтисодий соҳадаги жиноятлар, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ҳамда терроризмни молиялаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;

- молия (кредит) ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашишига ёки унинг тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилишига, лицензияси чақириб олинишига ёки микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқарилишига олиб келган ҳаракатлар содир этишга ва (ёки) ҳаракатсизликка раҳбар ходимнинг алоқадорлиги тўғрисидаги далилларнинг мавжуд эмаслиги.

е) Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотининг ижро этувчи органи аъзоларидан бири олий иқтисодий маълумотга ёки банк-молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиши.

11. Назорат тартиби:

Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида қуйидагиларни белгилайди:

нобанк кредит ташкилотлари томонидан фаолиятни ва молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини, ҳисоботларнинг шакли, тузилиши ва мазмунини, молиявий ҳамда назоратга доир ҳисоботларни тузиш услубиятини, даврийлигини ва тақдим этиш муддатларини, таваккалчиликларни баҳолаш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш муддатларини;

микромолия ташкилотлари учун пруденциал нормативларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ҳамда ушбу нормативларнинг йўл қўйиладиган қийматларини.

Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида:

нобанк кредит ташкилотларидан, уларга алоқадор бўлган шахслардан, шунингдек нобанк кредит ташкилотларининг уюшмаларидан (иттифоқларидан) ҳисоботларни ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳамда текширишга, олинган ахборотни тушунтириб беришни талаб қилишга;

нобанк кредит ташкилотларини инспекциядан (текширувдан) ўтказишга;

микромолия ташкилотлари томонидан бериладиган истеъмол кредитлари ва микроқарзлар, шунингдек ломбардлар томонидан бериладиган микроқарзлар бўйича фоиз ставкаларининг ва тўловларнинг энг юқори қийматларини белгилашга;

микромолия ташкилотларининг ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ички аудитига доир талабларни белгилашга ҳақли.

12. Ҳисоб рўйхатидан ўтказишда келишиладиган органлар

Мавжуд эмас

13. Ҳисоб рўйхатидан ўтказилганлигини амал қилиш муддати:

Чекланмаган

14. Изоҳ:

 




Улашиш:

 
USD = 12627.02
+12.22
EUR = 13494.50
-132.01
RUB = 142.18
-1.15
GBP = 16043.89
-81.61
JPY = 80.38
+0.13
CHF = 14122.60
+37.29
CNY = 1740.24
+0.87
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X