Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Нобанк кредит ташкилотлари (микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари) филиал очганлик ёки ёпганлик ҳақида хабарнома

Янгиланган сана:  26 Дек 2022, 14:28

1. Хизмат номи:

Нобанк кредит ташкилотлари (микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари) филиал очганлик ёки ёпганлик ҳақида хабарнома

2. Реестрга киритиладиган фаолият турлари:

Нобанк кредит ташкилотлари филиаллари

3. Хабарнома юборувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4. Хабарномалар реестрига ўтказувчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби:

а) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6. Хабарнома юбориш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Нобанк кредит ташкилотифилиални очган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка юбориладиган хабарномага қуйидагиларни илова қилинади:

1) нобанк кредит ташкилоти ваколатли бошқарув органининг филиални ташкил этиш тўғрисидаги қарорин

2) филиал ҳақидаги низом;

3) филиалнинг раҳбари тўғрисидаги маълумотлар.

7. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Бепул.

8. Хабрнома юборилганлиги учун давлат божи миқдори:

Бепул.

9. Хбарномани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

Муддат кўрсатилмаган.

10. Филиал очиш ва ёпиш талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолияштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя қилиш;

б) нобанк кредит ташкилотининг филиали нобанк кредит ташкилоти билан ягона устав фондига (устав капиталига) ва балансга эга бўлади, шунингдек унинг мол-мулки билан таъминланади;

в) нобанк кредит ташкилоти филиалининг номи уни ташкил этган нобанк кредит ташкилотининг фирма номини ўз ичига олиши шарт;

г) агар микромолия ташкилоти фаолиятини ЎРҚ-765-сонли Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан амалга оширса, микромолия ташкилоти филиални очиш чоғида пруденциал нормативларга риоя этиши шарт;

д) ломбард филиал очилгунига қадар филиал касса хоналарининг Марказий банк талабларига мувофиқлигини таъминлаши шарт;

е) нобанк кредит ташкилоти филиалларининг раҳбарлари ва Марказий банк томонидан белгиланган бошқа шахслар ЎРҚ–765-сонли Қонунинг 16-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ишчанлик обрўсига доир талабларга, шунингдек учинчи қисмида кўрсатилган раҳбар ходимлар малака талабларига мувофиқ бўлиши керак;

ж) нобанк кредит ташкилоти Марказий банкни филиалнинг ёпилиши тўғрисида уни ёпиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан беш кун ичида электрон платформа орқали хабардор қилади;

з) Ўзбекистон Республикасида нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи чет эл юридик шахсларининг филиалларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.

11. Назорат тартиби:

а) филиалнинг фаолияти натижасида нобанк кредит ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашганда Марказий банк ушбу филиалнинг ёпилишини талаб қилишга ҳақли;

б) филиалнинг номи ёки жойлашган ери ўзгарганлиги тўғрисидаги хабарнома бундай ўзгариш юзага келган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида электрон платформа орқали Марказий банкка юборилиши керак.

12. Хабарномани қабул қилишда келишиладиган органлар

Мавжуд эмас

13. Хабарнманинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

14. Изоҳ:

 




 
USD = 12212.07
+22.06
EUR = 12992.42
+5.18
RUB = 127.16
+0.25
GBP = 14950.02
-32.72
JPY = 82.34
+0.05
CHF = 13474.64
+28.79
CNY = 1672.22
+3.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X