Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

Янгиланган сана:  26 Дек 2022, 14:29

1. Лицензия номи:

Тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

2. Лицензияланадиган фаолият турлари:

Тўлов ташкилоти фаолияти

3. Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4. Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби:

а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали:

б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1) лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

2) тўлов ташкилотининг яқин икки календарь йил учун бизнес-режаси;

3) тўлов ташкилотининг аризасини Марказий банк кўриб чиққанлиги учун йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

4) охирги ҳисобот санасига доир бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;

5) тўлов ташкилотининг тўлов тизими оператори ва тўлов тизими иштирокчилари билан ҳамкорлиги тартиби;

6) муассислар (иштирокчилар) ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан уларнинг капиталдаги улуши миқдори;

7) ижро этувчи органнинг раҳбари ва аъзолари тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг маълумоти, иш жойи ва лавозими ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган маълумотлар, унга тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинади;

8) таваккалчиликларни бошқариш тизими тўғрисидаги, шу жумладан мижозларнинг пул маблағлари бут сақланишини таъминлашга доир талаблар ҳақидаги маълумотлар;

9) хавфсизлик тизимлари, назорат механизмлари ҳамда тизимлари тўғрисидаги маълумотлар;

10) хавфсизлик сиёсати ҳақидаги, шу жумладан таваккалчиликларни батафсил баҳолашни ўз ичига олган ҳужжат, шунингдек ахборот хавфсизлиги ва тўлов хизматидан фойдаланувчиларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун таваккалчиликларни, шу жумладан фирибгарлик ҳамда махфий ва шахсга доир маълумотлардан қонунга зид равишда фойдаланиш хавфларини камайтириш бўйича кўриладиган чораларнинг тавсифи;

11) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш чораларининг тавсифи.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Белгиланмаган.

8. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

БҲМнинг 5 баравари.

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

30 кун.

10. Лицензия талаблари ва шартлари:

Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши

11. Назорат тартиби:

1. Тўлов ташкилотларининг фаолиятини инспекция текширувларидан ўтказиш;

2. Тўлов ташкилотларидан тўлов тизимларининг ишлаши билан боғлиқ ахборотни, шу жумладан шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган ахборотни сўраб олиш (масофавий назорат).

12. Лицензия беришда келишиладиган органлар

Мавжуд эмас

13. Лицензиянинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

14. Изоҳ:

-




 
USD = 12216.01
+15.89
EUR = 12807.26
-141.95
RUB = 123.10
-2.3
GBP = 14759.38
-199.19
JPY = 81.52
-0.33
CHF = 13258.10
-133.91
CNY = 1673.08
+2.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X