1. Лицензия номи: |
Тўлов тизимининг оператори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия |
2. Лицензияланадиган фаолият турлари: |
Тўлов тизими операторининг фаолияти |
3. Ариза берувчилар тоифаси: |
Юридик шахс |
4. Лицензияловчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки |
5. Ҳужжатларни топшириш тартиби: |
а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали: б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz). |
6. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Банк ҳисобланган юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар: 1) лицензия бериш тўғрисидаги ариза; 2) банк бошқарувининг тўлов тизимини ташкил этиш ҳақидаги қарорининг кўчирма нусхаси; 3) яқин икки календарь йил учун тўлов тизимини ривожлантиришга доир бизнес-режа, унда тўлов тизимини ташкил этишнинг мақсадлари ва режалаштирилаётган натижалари, шу жумладан бозор ва инфратузилма омилларининг таҳлили кўрсатилади; 4) Марказий банк томонидан лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 5) тўлов тизимининг қоидалари.
Банк ҳисобланмайдиган юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар: 1) лицензия бериш тўғрисидаги ариза; 2) юридик шахс ваколатли органининг тўлов тизимини ташкил этиш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси; 3) яқин икки календарь йил учун тўлов тизимини ривожлантиришга доир бизнес-режа, унда тўлов тизимини ташкил этишнинг мақсадлари ва режалаштирилаётган натижалари, шу жумладан бозор ва инфратузилма омилларининг таҳлили кўрсатилади; 4) тўлов тизимининг қоидалари; 5) банкнинг тўлов тизимининг ҳисоб-китоб банки бўлишга ёзма розилиги, шу жумладан ўзи билан қайси шаклда шартнома тузилган бўлса, ўша шаклдаги розилиги; 6) Марказий банк томонидан лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 7) бухгалтерия баланси ва охирги ҳисобот санасига доир молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот; 8) муассислар (иштирокчилар) ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан уларнинг капиталдаги улуши миқдори; 9) ижро этувчи органнинг раҳбари ва аъзолари тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг маълумоти, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган маълумотлар, бу маълумотларга тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинади; 10) таваккалчиликларни бошқариш тизими тўғрисидаги, шу жумладан тўлов хизматларидан фойдаланувчиларнинг пул маблағлари бут сақланишини таъминлашга доир талаблар ҳақидаги маълумотлар; 11) хавфсизлик тизимлари, назорат механизмлари ҳамда тизимлари тўғрисидаги маълумотлар; 12) хавфсизлик сиёсати ҳақидаги, шу жумладан таваккалчиликларни батафсил баҳолашни ўз ичига олган ҳужжат, шунингдек ахборот хавфсизлиги ва тўлов хизматидан фойдаланувчиларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун таваккалчиликларни, шу жумладан фирибгарлик ҳамда махфий ва шахсга доир маълумотлардан қонунга зид равишда фойдаланиш хавфларини камайтириш бўйича кўриладиган чораларнинг тавсифи; 13) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш чораларининг тавсифи. |
7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. |
8. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
БҲМнинг 5 баравари. |
9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
30 кун. |
10. Лицензия талаблари ва шартлари: |
Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши |
11. Назорат тартиби: |
1. Тўлов тизимлари операторларининг фаолиятини инспекция текширувларидан ўтказиш; 2. Тўлов тизимлари операторларидан тўлов тизимларининг ишлаши билан боғлиқ ахборотни, шу жумладан шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган ахборотни сўраб олиш (масофавий назорат). |
12. Лицензия беришда келишиладиган органлар |
Мавжуд эмас |
13. Лицензиянинг амал қилиш муддати: |
Чекланмаган |
14. Изоҳ: |
- |
Тўлов тизимининг оператори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия
Янгиланган сана:
26 Дек 2022, 14:29